Жаҳон | 01:22 / 28.08.2020
22348
1 дақиқада ўқилади

Коронавирус пандемиясидан энг кўп жабр кўрган ривожланган давлат маълум қилинди 

Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти коронавирус пандемиясидан энг кўп жабр кўрган ривожланган давлат Британия бўлганини аниқлади. 

Фото: REUTERS

Маълум қилинишича, Британия ялпи ички маҳсулоти 2020 йилнинг 2-чорагида 20,4 фоизга пасайган. Бу орада ташкилотга аъзо 37 та давлатнинг иқтисодиёти 2-чоракда 1-чоракка нисбатан 9,8 фоизга пасайган. Таъкидланишича, Британиядаги иқтисодий пасайиш кузатувлар тарихидаги энг йириги бўлган.    

Мутахассислар бундай пасайишни коронавирус сабабли киритилган чекловлар билан боғлашмоқда.

Британиянинг давлат қарзи июлда тарихда биринчи марта 2 трлн фунт стерлингдан (2,6 трлн доллардан кўпроқ) ошди. Англия банки прогнозига кўра, Британия ялпи ички маҳсулоти жорий йилда 14 фоизга пасаяди. Бу эса Бирлашган Қироллик учун 1706 йилдан бери энг ёмон кўрсаткич бўлади. Шунингдек, ишсизлик даражаси 4 фоиздан 9 фоизгача ошиши кутилмоқда. 

Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти 1961 йилда ташкил этилган бўлиб, дунёнинг етакчи иқтисодий ташкилотларидан бири ҳисобланади. У 37 та энг ривожланган давлатни ўз ичига олган.

Мавзуга оид