Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Навоийда 5та объект ЮНЕСКО рўйхатига киритилади
Маданий мерос объектларини ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон маданий мероси ёдгорликлари рўйхатига киритиш ишлари 2021 йилнинг апрель ойида тўлиқ якунланади.
Президентнинг 2019 йил 12-13 март кунлари Навоий вилоятига ташрифи давомида берилган топшириғи ва кенгайтирилган тарзда ўтказилган 11-сонли йиғилиш баёнининг 107-бандига мувофиқ “Буюк Ипак Йўли”нинг Зарафшон-Қорақум қисмида жойлашган “Қосим-Шайх”, “Мирсаид Баҳром”, “Работи-Малик”, “Сардоба”, “Мавлоно Ориф Деггароний” маданий мерос объектларини ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон маданий мероси ёдгорликлари рўйхатига киритиш вазифаси топширилган.


Навоий вилояти ҳокимлиги хабарига кўра, мазкур топшириқ ижроси юзасидан юқорида кўрсатилган объектларни ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон маданий мероси рўйхатига киритиш бўйича ўтган йилнинг 20 май куни вилоят туризмни ривожлантириш ҳудудий бошқармаси ва Ўрта Осиё Халқаро тадқиқотлар институти (IICAI) ўртасида лойиҳанинг умумий қиймати 11 00,0 млн. сўмлик икки томонлама шартнома имзоланди.


Қайд этилишича, “Қосим-Шайх”, “Мирсаид Баҳром”, “Работи-Малик”, “Сардоба”, “Мавлоно Ориф Деггароний” маданий мерос объектларини ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон маданий мероси ёдгорликлари рўйхатига киритиш ишлари 2021 йилнинг апрель ойида тўлиқ якунланади.
Мавзуга оид
23:10 / 30.05.2026
Навоийда минг доллар порани рад этган ЙПХ ходими мукофотланди
08:32 / 21.05.2026
Ўзбекистон Бухоро ва Қўқондаги тарихий саройларни реставрация қилади
23:50 / 19.05.2026
Навоийдаги конда яширинча олтин қазиш билан шуғулланган гуруҳ ушланди
17:53 / 11.05.2026