Жаҳон | 16:04 / 28.08.2020
5585
1 дақиқада ўқилади

Россия жосуслик можароси сабабли Норвегия элчихонаси маслаҳатчисини мамлакатдан чиқариб юборади

 Аввалроқ Ослодан россиялик дипломат чиқариб юборилиши муносабати билан Норвегия элчиси Руне Ресаланда Россия ТИВга чақиртирилганди.

Фото: РИА Новости

Россия жосуслик можароси сабабли Норвегия элчихонаси маслаҳатчисини мамлакатдан чиқариб юборади. Бу ҳақда ўз манбасига таяниб РИА Новости хабар берди.

"Норвегиянинг Россиядаги элчихонаси маслаҳатчиси Ян Флэте чиқариб юборилади", — деган у.

Аввалроқ Ослодан россиялик дипломат чиқариб юборилиши муносабати билан Норвегия элчиси Руне Ресаланда Россия ТИВга чақиртирилганди.

Август ўрталарида Норвегия полицияси хавфсизлик хизмати (PST) "россиялик разведкачи"га давлат сирини берган 50 ёшли шахс қўлга олинганини маълум қилганди. Қайд этилишича, у15 август куни Осло шаҳрида қўлга олинган.

Ушбу шахс хорижий давлатга "Норвегия манфаатларига зарар етказиши мумкин бўлган" ахборотни тақдим этишда айбланмоқда.

Хабар қилинишича, жосусликда гумонланаётган шахс сувости қувурларини сертификатлаш билан шуғулланувчи DNV GL компаниясининг етакчи ходими бўлган. 

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид