Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
БАА Исроилга нисбатан иқтисодий бойкотни тўхтатди
Исроилга нисбатан иқтисодий бойкот Абу-Даби томонидан 1972 йилда жорий этилганди.
Бирлашган Араб Амирликлари президенти Халифа бин Зайд л Наҳаён Исроилни иқтисодий бойкот қилиш тўғрисидаги қонунни бекор қилувчи фармонни имзолади. Бу ҳақда WAM агентлиги хабар бермоқда.
"Фармон БААнинг Исроил билан дипломатик ва тижорат ҳамкорлигини кенгайтириш бўйича саъй-ҳаракатлари доирасида қабул қилинди", дейилади агентлик хабарида.
Эндиликда БАА компаниялари ва хусусий тадбиркорларига Исроил фирмалари ва жисмоний шахслари билан савдо ва молиявий шартномалар тузишга рухсат берилади. Исроил БААга ушбу мамлакат ҳудудида сотишга рухсат берилган ҳар қандай маҳсулотни олиб кира олади.
Исроилга нисбатан иқтисодий бойкот Абу-Даби томонидан 1972 йилда жорий этилганди.
13 август куни АҚШ президенти Дональд Трамп Исроил ва БАА икки томонлама муносабатларни яхшилаш бўйича келишувга эришганини маълум қилганди.
Мавзуга оид
17:20 / 02.07.2026
Исроилнинг Туркияга босими: геноцидни яшириш учун бошқаларни айблаш сиёсати
22:44 / 01.07.2026
БАА мулкий тенгсизлик даражаси бўйича жаҳон рейтингида биринчи ўринни эгаллади
00:14 / 29.06.2026
Исроил ҳукумати Усмонийлар империясида арманлар геноциди бўлганини тан олди
10:45 / 27.06.2026