Қозоғистонда коронавирусга қарши ишлаб чиқилаётган вакцинанинг клиник синовларига рухсат берилди
ЖССТ Қозоғистонда коронавирусга қарши ишлаб чиқилаётган вакцинани клиник синовларига рухсат берилган вакциналар рўйхатига киритди. Рўйхатдан ҳаммаси бўлиб 19 та давлатда ишлаб чиқилаётган 33 вакцина жой олган.
Вакцинани яратиш устида иш олиб борилаётган давлатлар орасида Британия, Хитой, Россия, АҚШ, Германия, Япония, Ҳиндистон, Жанубий Корея, Бельгия, Швеция, Сингапур, Италия, Австралия, Тайван, Куба, Франция, Австрия ва Канада бор.
Таъкидланишича, Қозоғистоннинг фаолсизлаштирилган вирусли вакцинаси клиник синовларнинг 1/2-босқичидан ўтмоқда.
Вакцина Қозоғистон таълим ва фан вазирлиги фан қўмитасининг Биологик хавфсизлик муаммолари илмий-тадқиқот институти томонидан ишлаб чиқилмоқда.
Турли маълумотларга кўра, ҳозирда дунёда коронавирусга қарши 170 тадан 218 тагача вакцина ишлаб чиқилмоқда. ЖССТ вакиллари бу вакциналар ичида AstraZeneca компанияси ва Оксфорд университети ишлаб чиқаётган вакцинани энг истиқболли деб аташмоқда.
11 августда коронавирусга қарши дунёдаги биринчи вакцина рўйхатдан ўтказилганди. Россиянинг Н.Гамалея номидаги маркази ишлаб чиққан ушбу вакцина клиник синовлари якунланмасдан рўйхтдан ўтказилган. ЖССТ вакцинанинг бундай тартибда рўйхатдан ўтказилишига шубҳа билан қарамоқда ва уни дунёга тавсия қилиш учун у ҳақида кўпроқ маълумот кераклигини таъкидлаб ўтган.
Мавзуга оид
15:25 / 14.11.2024
Қозоғистонда Каспий денгизи соҳилидан мингдан ортиқ ўлик тюленлар топилди
21:23 / 13.11.2024
Дунёдаги зарарли чиқиндиларнинг бор-йўғи 1 фоизи Марказий Осиё мамлакатларига тўғри келади – Тўқаев
15:30 / 13.11.2024
Қозоғистонга йўлбарслар қайтарилмоқда. Улар бундан 70 йил аввал йўқолиб кетганди
09:40 / 12.11.2024