Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркиянинг Ўзбекистонга техник кўмаги кенгайтирилади, қатор соҳаларга турк экспертлари жалб қилинади
Вазирлар Маҳкамасининг 18.08.2020 йилдаги «Ўзбекистон Республикаси ва Туркия Республикаси ўртасида стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш ва кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 494-сон қарори қабул қилинди.
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузурида тасдиқланган штат жадвали доирасида турк инвесторлари билан тизимли ишлашни йўлга қўйиш мақсадида Лойиҳа офиси ташкил этилади.
Norma’нинг ёзишича, жадал саноатлаштириш ва замонавий инфратузилмани ривожлантириш, халқаро стандартларни жорий этиш, махсус иқтисодий зоналарнинг самарали фаолиятини ташкил этиш бўйича илғор тажрибаси ва инновацион ёндашувларини жорий этиш масалалари бўйича маслаҳатчи сифатида турк экспертларини жалб этиш режалаштирилмоқда.
Қарорга мувофиқ Туркия Ҳукуматининг қуйидаги йўналишлар бўйича техник кўмаги кенгайтирилади ва етакчи турк экспертларини жалб қилинади:
- соғлиқни сақлаш инфратузилмаси объектларини бошқариш соҳасидаги салоҳиятини ошириш;
- сейсмология соҳасидаги институционал ва норматив базани мустаҳкамлаш, замонавий халқаро стандартларни жорий этиш;
- йўллар ва йўл бўйи инфратузилмасини қуриш ҳамда улардан самарали фойдаланиш соҳасида халқаро стандартларни жорий этишга кўмаклашиш;
- «электрон ҳукумат» соҳасида Туркия Республикасининг энг яхши ечимлари ва технологияларини жорий этиш.
Аввалроқ, Туркия Ўзбекистондаги олтин конларини қазиб олиш лойиҳаларида иштирок этиши хабар берилганди.
Мавзуга оид
08:32 / 17.03.2026
Йирик ва мегалойиҳалар учун параллел экспертиза амалиёти йўлга қўйилади
15:31 / 14.03.2026
Ҳар икки йилда 3 минг нафар статистика мутахассиси ўқитилади
10:12 / 10.03.2026
Тошкентда Наврўз муносабати билан халқ сайиллари ташкил этилади
10:48 / 12.02.2026