Жаҳон | 00:05 / 02.09.2020
6416
1 дақиқада ўқилади

Австрия Туркияни жосуслик қилишда гумон қилмоқда 

Австрияда Туркия президенти танқидчилари ортидан кузатиб юрган турк жосуси қўлга олинди. Бу ҳақда Австрия ички ишлар вазири Карл Нехаммер маълум қилди.  

Фото: RFE/RL

“Австрияда турк жосуслигига ўрин йўқ. Биз бунга чидаб турмаслигимиз тушунарли бўлиши керак”, деб айтган Негаммер.                   

Вазирнинг таъкидлашича, Австрия эҳтимолий жосуснинг қўлга олиниши муносабати билан дипломатик чоралар кўришни, суд ҳокимияти эса унга жосусликда айблов билдиришни режалаштирмоқда. 

Негаммернинг айтишича, жосус бир неча ҳафта олдин курд ва турк намойишчилари ўртасида Венада юз берган тартибсизликларнинг тергови давомида фош қилинган.  

Таъкидланишича, ушбу жосус аввалроқ Туркияда ҳибсга олинган ва турк махсус хизматлари уни Австриядаги турклар ортидан жосуслик қилиш учун ёллашга уринган. Розилик эвазига жосус озодликка чиқарилган. Негаммернинг таъкидлашича, қўлга олинган жосус бу борада тегишли кўрсатмалар берган.

Маълум қилинишича, жосус аёл киши бўлиши мумкин, бироқ у ҳақида батафсил маълумот ошкор қилинмаган.

Мавзуга оид