Спорт | 22:04 / 02.09.2020
5722
2 дақиқада ўқилади

«МЮ» ван де Бекнинг трансферини эълон қилди

Нидерландиялик яримҳимоячи Донни ван де Бек «Аякс»дан «Манчестер Юнайтед»га ўтди.

23 ёшли ҳавбек манкунианликлар билан беш йиллик шартномага имзо чеккан, шартномада келишувни яна бир йилга узайтириш имконияти кўзда тутилган.

Аввалроқ ОАВда ушбу футболчи «МЮ»да йилига олти миллион евро миқдорида маош олиши айтилганди.

Қайд этилишича, трансфер учун 40 млн евро тўланган, шунингдек бонуслар кўзда тутилган.

«Бундай ажойиб тарихга эга клубга ўтгандан сўнг гапни нимадан бошлашни ҳам билмаяпман.

«Аякс»даги барчага миннатдорчилик билдирмоқчиман. Мен у ерда ўсганман ва ҳар доим клуб билан алоқада бўламан. Энди фаолиятимдаги кейинги қадамимни ташлаб, юқори савияда ўйнашга тайёрман. «Манчестер Юнайтед»дан юқориси йўқ.

Менга «Олд Траффорд»даги атмосфера нақадар ажойиб эканлигини айтишди, жамоа либосида майдонга тушишни сабрсизлик билан кутяпман.
 
Ушбу жамоада дунёнинг энг яхши яримҳимоячилари бор ва мен улардан кўп нарса ўрганишим мумкинлигини биламан. Шунингдек, ўзим ҳам жамоага нимадир бера оламан.

Мураббий билан унинг қарашлари, клуб қайси йўналишда ҳаракат қилаётгани ҳақида суҳбатлашгандан кейин ниҳоятда ҳаяжондаман. Ушбу лойиҳанинг бир қисми бўлишни хоҳлайман», – дея ван де Бекнинг сўзларини келтиради клуб расмий сайти. 

Мавзуга оид