Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш давлат тизими бўйича янги қарор қабул қилинди
Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бундай вазиятларда ҳаракат қилиш давлат тизимини янада такомиллаштириш мақсад қилинган.
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бундай вазиятларда ҳаракат қилиш давлат тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабарига кўра, қарор билан Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бундай вазиятларда ҳаракат қилиш давлат тизимининг (ФВДТ) асосий вазифалари орасига хорижий давлатларда содир бўлган фавқулодда вазиятлар оқибатида жабрланган Ўзбекистон фуқароларига ёрдам кўрсатиш, уларни ва ҳалок бўлганларни эвакуация қилиш чора-тадбирларини амалга ошириш қўшилди.
ФВДТнинг маҳаллий даражасидаги бошқарув органларига Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармалари, туманлар ва шаҳарлар Фавқулодда вазиятлар бўлимлари, ташкилотларнинг ваколатига эса аҳолини ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳасидаги вазифаларни ҳал этишга масъул бўлинмалари киритилди.
Шунингдек, ФВДТ тезкор-бошқарув органлари Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаларининг тезкор-бошқарув марказлари туман ва шаҳарлар Фавқулодда вазиятлар бўлимларининг тезкор-бошқарув гуруҳлари билан кучайтирилиб, Фуқаро муҳофазаси тузилмалари, шу жумладан, фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари ҳузуридаги «Маҳалла фуқаро муҳофазаси» йиғма гуруҳлари, шунингдек, жалб этиладиган волонтёрлар ФВДТ ҳудудий қуйи тизимларининг куч-воситалари таркибига киритилди.
ФВДТ фаолиятининг юқори тайёргарлик ва фавқулодда вазият режимлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг ҳамда тегишли объектлар раҳбарларининг қарорлари билан жорий этилиши, шунингдек, ушбу қарорларда кўрсатилиши лозим бўлган масалалар ҳамда Фавқулодда вазият режимини жорий этиш даражалари (объект, маҳаллий ва республика даражалари) белгиланди.
Бундан ташқари, ФВДТ функционал қуйи тизимининг янгиланган таркибидаги 44 та вазирлик ва идоралар ҳамда бошқа ташкилотларга фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш бўйича функциялар юкланиб, Ташқи ишлар вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Давлат активларини бошқариш агентлиги ва «Ўзсувтаъминот» АЖ ФВДТ таркибига янгидан киритилди.
Транспорт, Энергетика ва Сув хўжалиги вазирликлари зиммасига улар масъул бўлган соҳада фаолият юритаётган 11 та ташкилотнинг функциялари ҳамда Миллий гвардияга ФВДТ функционал қуйи тизимининг қўриқлаш хизматини ташкил этиш ва фаолиятига раҳбарлик қилиш функцияси юкланди. Сув хўжалиги вазирлигига мукаммаллиги I, II ва III даражада бўлган, шунингдек, республика ва минтақа сув хўжалиги ҳамда энергетика тизимига кирувчи гидротехника иншоотларининг хавфсизлик ҳолатини назорат қилиш ва фаолиятига раҳбарлик қилиш белгиланди.
Шу билан бирга, қарор билан маҳаллий давлат органларининг функцияларига фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва оқибатларини бартараф этиш тадбирларига волонтёрларни жалб этиш ҳамда уларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш функцияси киритилиб, маҳаллий шароитлар, фавқулодда вазиятларнинг хусусияти ва вилоятлар (туманлар ва шаҳарлар)нинг имкониятларидан келиб чиқиб, фавқулодда вазиятларни бартараф этиш учун ФВДТ ҳудудий қуйи тизимида 22 та хизмат, шу жумладан, қўшимча равишда қўриқлаш хизматини шакллантириш функцияси белгиланди.
Мавзуга оид
12:22 / 23.12.2024
Кураш тренерлари ва ҳакамларини хорижий давлатларга “экспорт” қилиш йўлга қўйилади
11:18 / 27.11.2024
Миллий симфоник оркестри ходимлари маоши оширилади
09:55 / 15.10.2024
Автобус йўлакларида бошқа транспортларнинг ҳаракатланиши устидан назорат кучайтирилди
18:11 / 05.09.2024