Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент вилоятининг айрим туманларида электр таъминоти вақтинча ўчирилади
Бекобод, Зангиота ва Бўстонлиқ туманларида электр энергияси вақтинча ўчирилади. Тошкент вилояти ҳокимлиги "Тошкент ҲЭТК" АЖ тезкор диспетчерлик хизматига таянган ҳолда шу ҳақда хабар берди.
Хабарга кўра:
бугун, 3 сентябрь куни соат 08.00дан – 12.00гача вақт оралиғида Зафар электр таъминоти корхонаси томонидан “Янги ҳаёт” МФЙ ҳудудига электр таъминотини етказиб берувчи подстанция "Боғи шамол" Л-Ш-Д, ХТ - 35кв 35/0,4кв.да;
соат 13.00дан 17.00гача вақт оралиғида Зангиота тумани электр таъминоти корхонаси томонидан “Наврўз” МФЙ, “Қодир Юсупов” МФЙ ҳудудларига электр энергиясини етказиб берувчи подстанция "Эшонгузар"нинг Т-3 РЗИА.да;
пайшанба куни соат 09.00дан соат 18.00 гача вақт оралиғида Бўстонлиқ тумани электр таъминоти корхонаси томонидан “Новобод” МФЙ, “Марказ” МФЙ ҳудудларини электр энергияси билан таъминловчи подстанция "Чимён"нинг II сш - 10кВ.ларда жорий таъмирлаш ишлари олиб борилиши ва бошқа зарур эксплуатация техник ишларнинг ўтказилиши сабабли вақтинчалик электр энергияси бўлмайди.
"Тошкент ҲЭТК" АЖ юзага келадиган ноқулайликлар учун Бекобод, Зангиота, Бўстонлиқ туманлари аҳолисидан узр сўраган.