Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Лукашенко Беларусь ҳукумати учун энг асосий муаммо нима эканлигини айтди
Александр Лукашенко корхоналарнинг иш ташлашларини изоҳлар экан, асосан хусусий корхоналар «қимирлай» бошлаганини айтди ва уларга давлат корхоналари билан тенг шароитлар беришни таклиф қилди.
Агар Беларусь иқтисодиёти билан боғлиқ муаммолар ҳал қилинмаса, мамлакатда на мафкура, на хавфсизлик бўлади. Бу ҳақда республика президенти Александр Лукашенко маълум қилди.
«Доим айтганман ва яна бир марта эслатиб ўтмоқчиман, бизнинг асосий вазифамиз, асосий муаммомиз, асосий хавотиримиз — бу иқтисодиёт. Иқтисодиёт бўлса – қолган ҳамма нарса бўлади. Иқтисодиёт бўлмаса – унда мамлакатда на мафкура, на хавфсизлик, на тинчлик ва бошқаси бўлади», — деди Лукашенко.
Лукашенко корхоналарнинг иш ташлашларини изоҳлар экан, асосан хусусий корхоналар «қимирлай» бошлаганини айтди ва уларга давлат корхоналари билан тенг шароитлар беришни таклиф қилди.
Мамлакатга 26 йилдан буён президентлик қилиб келаётган Лукашенко президент сайловида олтинчи бор номзодини илгари сурди.
Марказий сайлов комиссияси маълумотига кўра, 80,1 фоиз тўплаб президентликка сайланди.
Сайлов бўлиб ўтган 9 августдан буён Беларусда норозилик намойишлари бўлиб ўтмоқда.
Мавзуга оид
22:13 / 19.06.2026
Зеленский Лукашенкога ультиматум қўйди ва уни бажариш учун бир ҳафта муҳлат берди
22:16 / 16.06.2026
Ватикан ва «яҳудийлар лоббиси» Путинни алдади — Лукашенко
09:00 / 01.06.2026
Лукашенко: “Украинадаги воқеалар Арманистон учун сабоқ бўлиши керак”
22:20 / 24.05.2026