Ўзбекистон | 21:30 / 05.09.2020
13864
1 дақиқада ўқилади

Тимур Ишметов: Сирдарёга ажратилган маблағларнинг ҳали ярми ҳам ишлатилгани йўқ

Молия вазири Темур Ишметовга кўра, Мирзаобод, Оқолтин ва Сардоба туманларида етказилган талафотларни бартараф этиш учун 2020 йилда 1 трлн 432 млрд сўм ажратилади.

"Шундан, кўп қаватли уйлар қурилиши учун 950 млрд сўм, автомобиль йўллари ва кўприклар қурилиши учун 268 млрд сўм, ижтимоий соҳа объектларига 84 млрд сўм ва оқова сув иншоотлари учун 129 млрд сўм ажратилган. 

Агар бундан ташқари яна маблағлар зарур бўлса молия вазирлиги томонидан ҳеч қандай муаммосиз таъминлаб берилади", — дея  видеоконцеренцалоқа орқали Сенатнинг Сирдарё вилоятида ўтказилган сайёр йиғилишида қатнашган молия вазири Т.Ишметовнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.

Мавзуга оид