Жаҳон | 21:04 / 06.09.2020
8038
1 дақиқада ўқилади
АҚШ Ойда атом реактори қуришни режалаштирмоқда
АҚШнинг NASA коинот агентлиги ва энергетика вазирлиги Ойда атом реактор қурмоқчилигини эълон қилди.
Сентябрь охири ёки октябрь бошида бу борадаги лойиҳалар бўйича танлов эълон қилинади. Ойда реактор қурадиган компания 2021 йил бошида танлаб олинади.
Ғолиб лойиҳа муаллифлари олдига 2027 йилгача Ойда атом реактори қуриш вазифаси қўйилади. Бу реактор Ойда, айниқса қуёш батареяларини қўллаш имконсиз бўлган икки ҳафта давом этувчи тун вақтида одамлар яшайдиган модуллар ва қурилмаларни энергия билан таъминлаши лозим. Бундай модел кейинчалик Марсни ўзлаштиришда қўлланади.
Дастлабки босқичда Ойдаги атом реактор 10 кВт энергия ишлаб чиқаради.
Мавзуга оид
16:56
АҚШ сайловларида республикачилар Конгрессда ҳам кўпчилик ўринни қўлга киритди
15:46
“Абадий химикатлар” ёшларда буйрак шикастланишига олиб келиши мумкин — тадқиқот
15:42
Россиядан Венесуэлагача: табиий бойликлар бўйича энг бой давлатлар
10:31