Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойнинг икки фармацевтика компанияси коронавирусга қарши вакциналарини намойиш этди
Маълумот берилишича, ҳозирда клиник синовларнинг учинчи босқичи ўтказилмоқда. Ишлаб чиқарувчилар йил охирига қадар улардан фойдаланишга рухсат олиш умидида.
Хитойнинг бирданига иккита фармацевтика компанияси ўзларининг коронавирусга қарши ишлаб чиққан вакциналарини намойиш этди. Бу ҳақда Осиё ОАВ хабар бермоқда.
Вакциналар Sinovac Biotech ва Sinopharm компаниялари томонидан ишлаб чиқилган. Намуналар Пекиндаги кўргазмада намойиш этилди.
Маълумот берилишича, ҳозирда клиник синовларнинг учинчи босқичи ўтказилмоқда. Ишлаб чиқарувчилар йил охирига қадар улардан фойдаланишга рухсат олиш умидида.
Дунёда айни пайтда 100дан ортиқ вакцина ишлаб чиқилмоқда. Россия жаҳонда биринчи бўлиб 11 августда "Спутник V" номини олган коронавирусга қарши вакцинасини рўйхатдан ўтказганди.
Мавзуга оид
18:32 / 08.06.2026
Сунъий интеллект яратган вакцина одамларда муваффақиятли синаб кўрилди
18:24 / 22.05.2026
Эбола янги штаммига қарши вакцина фақат олти-ўн ойдан кейин тайёр бўлади – ЖССТ
22:35 / 17.05.2026
Хитойда 11-қаватдан қулаган бола тирик қолди
10:49 / 17.05.2026