Ўзбекистон | 19:20 / 07.09.2020
7461
1 дақиқада ўқилади

ЕОИК кенгаши Ўзбекистонга ЕОИИда кузатувчи–давлат мақомини бериш масаласини кўриб чиқди

Май ойида Олий Мажлис Сенатининг навбатдаги ялпи мажлисида сенаторлар Ўзбекистоннинг ЕОИИда «кузатувчи давлат» мақомида иштирок этиш таклифини маъқуллаганди.

Евроосиё иқтисодий комиссияси кенгашининг йиғилишида Ўзбекистонга ЕОИИда кузатувчи–давлат мақомини бериш бўйича қарор лойиҳаси кўриб чиқилди. Бу ҳақда ЕОИК сайтида хабар берилди.

 Хабарда айтилишича, якуний қарорни иттифоқ давлатлари раҳбарлари қабул қилади.

 Май ойида Олий Мажлис Сенатининг навбатдаги ялпи мажлисида сенаторлар Ўзбекистоннинг ЕОИИда «кузатувчи давлат» мақомида иштирок этиш таклифини маъқуллаганди.

 ЕОИИ тўғрисидаги шартноманинг 109-моддасига мувофиқ, кузатувчи-давлат вакиллари таклифга кўра Иттифоқ органлари йиғилишида қарор қабул қилишда қатнашиш ҳуқуқисиз иштирок этиши мумкин.

Мавзуга оид