Ўзбекистон | 08:28 / 08.09.2020
5617
1 дақиқада ўқилади

Абдулазиз Комилов Москвадаги йиғилишда иштирок этади 

Ўзбекистон делегацияси ШҲТ ТИВК бўлажак йиғилишида иштирок этади.

2020 йилнинг 9-10 сентябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация Москва шаҳрида бўлиб ўтадиган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг йиғилишида иштирок этади.

Ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари бўлажак ШҲТ саммитига тайёргарлик билан боғлиқ масалаларни муҳокама қиладилар ҳамда долзарб халқаро ва минтақавий муаммолар бўйича фикр алмашадилар.

Ташриф давомида Ўзбекистон делегацияси Москва шаҳрида қатор икки томонлама учрашувларни ўтказишни режалаштирмоқда, дейилади ТИВ хабарида. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид