Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саудия Арабистони Исроилдан амалга оширилувчи парвозларга тақиқни бекор қилди
Саудия Арабистони Исроилдан парвозларга тақиқловни бекор қилишга ва яҳудий давлати томондан шарқий йўналишдаги барча авиаалоқа учун ҳаво ҳудудини очишга қарор қилди. Бу ҳақда АҚШ президентининг бош маслаҳатчиси Жаред Кушнерга таяниб The Jerusalem Post нашри хабар берди.
Фото: Reuters
“Жиддий тўсиқ олинди. Одамлар энди кўп вақт тежайдилар, бу 72 йил мавжуд бўлган тўсиқни бартараф этади”, деб айтган Кушнер.
У икки давлат эски ихтилофларни унутиб, тинчлик томон йўл олишни бошлаганларини таъкидлаб ўтган.
Август ўртасида Исроил ва БАА тинчлик сулҳи тузиш бўйича келишувга эришган. 48 йиллик бойкотдан кейин Исроил билан муносабатларни яхшилашга қарор қилган БААдан Яқин Шарқдаги бошқа давлатлар ҳам ўрнак олиб, Исроил билан муносабатларни яхшиламоқчи.
Мавзуга оид
18:02 / 01.05.2026
Инфантино жонли эфирда Исроил ва Фаластинни яраштиришга уринди
09:38 / 30.04.2026
Ғазо сценарийси: Исроил Ливан жанубини текислаб ташламоқда
20:54 / 28.04.2026
Зеленский Исроилни ўғирланган донни сотиб олишда айблади
22:54 / 26.04.2026