9та туманда ДСИнинг янги бошлиқлари тайинланди
Амударё, Асака, Избоскан, Улуғнор, Кармана, Томди, Хатирчи, Фарғона ва Қўшработ туманларида давлат солиқ инспекцияларида янги раҳбарлар иш бошлади.
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси буйруғига кўра 9та туман давлат солиқ инспекцияси бошлиқлари тайинланди. Бу ҳақда қўмита матбуот хизмати хабар бермоқда.
Айдос Искендерович Сеитов Қорақалпоғистон Республикаси Амударё тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди.
Айдос Сеитов 1985 йилда Қорақалпоғистон Республикасида туғилган. Маълумоти олий. 2009 йилда Тошкент давлат аграр университетини «Иқтисодчи» мутахассислиги бўйича тамомлаган.
У солиқ хизматининг III даражали маслаҳатчиси. Солиқ органларидаги фаолиятини 2010 йилда Қорақалпоғистон Республикаси давлат солиқ бошқармасининг Рухсатнома бюро навбатчиси лавозимидан бошлаган.
Бунга қадар Қорақалпоғистон Республикаси давлат солиқ бошқармаси Юридик шахсларга хизмат кўрсатиш бўлими бошлиғи лавозимида ишлаётганди.
Лочинбек Иномидинович Қурбонов Андижон вилояти Избоскан тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Лочинбек Қурбонов 1988 йилда Андижон вилоятида туғилган. Маълумоти олий. 2010 йилда Андижон қишлоқ хўжалиги институти «Иқтисодчи» мутахассислиги бўйича тамомлаган.
Солиқ хизматининг I даражали маслаҳатчиси бўлган Лочинбек Қурбонов Солиқ органларидаги фаолиятини 2011 йилда Андижон шаҳар ДСИ Юридик шахслар томонидан фойдаланилган электр энергияси учун тўлов муддати ўтган қарзларни йиғиш ва маблағларни тўлиқ тушишини назорат қилиш шўъбаси давлат солиқ инспекторлигидан бошлаган.
У бунгача Андижон шаҳар давлат солиқ инспекцияси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.
Қобилжон Собирович Аблазов Андижон вилояти Асака тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди.
У 1972 йилда Андижон вилоятида туғилган. Маълумоти олий. 1997 йилда Фарғона политехника институтини «Иқтисодчи» мутахассислиги бўйича тамомлаган.
У бунга қадар Андижон вилояти Асака тумани давлат солиқ инспекцияси Солиқ қарзини ундиришни ташкил қилиш бўлими давлат солиқ бош инспектори лавозимида ишлаб келаётган эди.
Элмурод Иномович Мўминов Андижон вилояти Улуғнор тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи лавозимига тайинланди.
У 1983 йилда Андижон вилоятида туғилган. Маълумоти олий. 2004 йилда Фарғона солиқ коллежини тамомлаган, 2008 йилда Солиқ академиясини «Солиқ ва солиққа тортиш» мутахассислиги бўйича тамомлаган.
Солиқ хизматининг III даражали маслаҳатчиси Элмурод Мўминов Солиқ органларидаги фаолиятини 2008 йилда Андижон вилояти Шаҳрихон тумани давлат солиқ инспекцияси Якка тартибдаги тадбиркорларга солиқ солиш шўъбаси бош инспекторлигидан бошлаган.
У янги лавозимга тайинлангунга қадар Андижон вилояти Шаҳрихон тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаётган эди.
Орзумурод Файзуллаевич Умаров Навоий вилояти Кармана тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди.
Орзумурод Умаров 1976 йилда Навоий вилоятида туғилган. Маълумоти олий. 2007 йил Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институтини «Агроном ҳисобчи, автотранспорт корхоналари менежменти» мутахассислиги бўйича тамомлаган.
Солиқ хизматининг II даражали маслаҳатчиси бўлган Умаров янги лавозимга тайинлангунга қадар Навоий вилояти Томди тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи сифатида фаолият юритаётган эди.
Шерали Олтинович Бердиев Навоий вилояти Томди тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди.
У 1978 йилда Бухоро вилоятида туғилган. Маълумоти олий. 1997 йилда Бухоро кооператив техникумини тамомлаган. 2011 йилда Солиқ академиясини «Солиқ ва солиққа тортиш» мутахассислиги бўйича тугатган.
Солиқ хизматининг III даражали маслаҳатчиси Шерали Бердиев Солиқ органларидаги фаолиятини 1999 йилда Навоий вилояти Навоий тумани давлат солиқ инспекцияси Жисмоний шахсларни солиққа тортиш бўлими участка давлат солиқ инспектори, катта инспектори лавозимидан бошлаган.
Ш.Бердиев бундан аввал Навоий вилояти Томди тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.
Алижон Ҳамзаевич Рўзимуродов Навоий вилояти Хатирчи тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Алижон Рўзимуродов 1985 йилда Навоий вилоятида туғилган. Маълумоти олий. 2007 йилда Навоий давлат педагогика институтини, 2010 йилда Тошкент молия институтини «Солиқ ва солиққа тортиш» мутахассислиги бўйича тамомлаган.
Солиқ хизматининг III даражали маслаҳатчиси бўлган Алижон Рўзимуродов солиқ органларидаги фаолиятини 2007 йилда Навоий шаҳар давлат солиқ инспекцияси иш юритувчиси сифатида бошлаган.
У бунга қадар Навоий вилояти давлат солиқ бошқармаси Кадрлар билан ишлаш бўлими бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.
Воҳиджон Ваҳобович Бабабеков Фарғона вилояти Фарғона шаҳар давлат солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди.
Воҳиджон Бабабеков 1977 йилда Фарғона вилоятида туғилган. Маълумоти олий. 1996 йилда Фарғона индустриал техникумини, 2006 йилда Фарғона политехника институтини «Бухгалтерия ҳисоби ва хўжалик таҳлили, молиячи» мутахассислиги бўйича тамомлаган.
Солиқ хизматининг III даражали маслаҳатчиси бўлган Воҳиджон Бабабеков солиқ органларидаги фаолиятини 1996 йилда Фарғона вилояти Қува тумани давлат солиқ инспекцияси Ҳисоб-китоб, таҳлил ва солиқ статистикаси бўлими давлат солиқ инспекторлигидан бошлаган.
У бунга қадар Фарғона вилояти Марғилон шаҳар давлат солиқ инспекцияси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.
Нурлибек Шакарбоевич Қорабоев Самарқанд вилояти Қўшработ тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди.
Нурлибек Қорабоев 1985 йилда Самарқанд вилоятида туғилган. Маълумоти олий. 2008 йилда Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институтини «Иқтисодиёт» мутахассислиги бўйича тамомлаган.
Солиқ хизматининг I даражали инспектори бўлган Нурлибек Қорабоев солиқ органларидаги фаолиятини 2012 йилда Самарқанд вилояти Иштихон тумани давлат солиқ инспекцияси Юридик шахсларга солиқ солиш бўлими давлат солиқ инспекторлигидан бошлаган.
Н.Қорабоев бундан аввал Самарқанд вилояти Иштихон тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.