Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Суғурта полисисиз бошқарилган автотранспортни ушлаб туриш тартиби бекор қилинади
Парламент юқори палатасининг 7-ялпи мажлисида «Бюрократик тўсиқлар янада қисқартирилиши ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятига замонавий бошқарув тамойиллари жорий қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун муҳокама марказида бўлди.
Маълум қилинишича, мазкур ҳужжат жами 6та қонун ва 3та кодексга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилишини назарда тутади.
Жумладан, тегишли қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимча киритиш орқали:
– Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта полиси ёнида бўлмаган ҳайдовчилар транспорт воситаларини бошқарганда уларнинг автотранспорт воситаларини ушлаб туриш тартиби бекор қилинади.
– Ишга кираётган шахсдан талаб қилинадиган ҳужжатлар рўйхатидан турар жойдан маълумотнома чиқариб ташланмоқда.
– Васий ёки ҳомий тайинлаш васий ёки ҳомий бўлиш истагини билдирган шахс томонидан аризасига яшаш жойидаги фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органидан маълумотномани илова қилиш талаби бекор қилинади.
– Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан атмосфера ҳавосини ифлослантиришнинг ўрмонларнинг ҳолатига зарар етказилган ҳолларда ташкилотлар фаолиятини чеклаш, тўхтатиб туриш ва тугатиш бўйича қарор қабул қилишни назарда тутувчи функция ва ваколатлари чиқариб ташланмоқда.
Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.
Мавзуга оид
19:45 / 13.06.2026
Сенат аҳолини шовқиннинг зарарли таъсиридан ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунни маъқуллади
15:29 / 13.06.2026
Сенат Тошкент халқаро молия маркази тўғрисидаги қонунни рад этди
08:33 / 05.06.2026
АҚШ Россияга қарши санкцияларни кенгайтириш сари қадам ташлади
17:36 / 23.05.2026