Трамп Баҳрайн ва Исроил дипломатик муносабатлар ўрнатишини маълум қилди
Таъкидланишича, Баҳрайн Вашингтонда бўлиб ўтадиган Исроил ва БАА ўртасидаги келишув имзоланиши маросимида иштирок этади.
Баҳрайн ва Исроил дипломатик муносабатлар ўрнатиш тўғрисида келишиб олди, деб маълум қилди АҚШ президенти Дональд Трамп.
"Бугун яна бир тарихий бурилиш! Бизнинг икки катта дўстимиз Исроил ва Баҳрайн Қироллиги тинчлик келишуви тўғрисида келишиб олди – 30 кун ичида Исроил билан ярашган иккинчи араб давлати!" – деб ёзди Трамп Twitter саҳифасида.
Яна бир қайдида эса у АҚШ, Баҳрайн ва Исроилнинг икки мамлакат "тўлақонли дипломатик муносабатлар" ўрнатишга тайёрлиги маълум қилинган қўшма баёнотни жойлаштирди.
Бундан ташқари, таъкидланишича, Баҳрайн Вашингтонда бўлиб ўтадиган Исроил ва БАА ўртасидаги келишув имзоланиши маросимида иштирок этади.
Август ўртасида Исроил ва БАА тинчлик сулҳини тузиш бўйича келишувга эришганди. Унга кўра, Исроил Иордан дарёсининг бутун ғарбий соҳили устидан суверенитетини эълон қилмайди ҳамда мусулмонларга Ал-Қудсдаги муқаддас қадамжоларга ташриф буюришга рухсат берилади.
Мавзуга оид
16:38 / 12.11.2024
Амстердамдаги можаро: аслида нималар бўлди?
09:46 / 12.11.2024
АДЛ ва ИҲТ Исроилни Ғазодан чиқиб кетишга чақирди
12:00 / 11.11.2024
Исроилнинг янги мудофаа вазири: «Ҳизбуллоҳ» мағлуб этиб бўлинди
10:45 / 09.11.2024