Ўзбекистон | 08:47 / 14.09.2020
4133
1 дақиқада ўқилади

Фарғонада намунали уй сотиб олмоқчи бўлган аёл 5000 долларга алданди

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми “а” банди банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

2019 йилнинг баҳор фаслида Фарғона шаҳрида А.Х. исмли аёл таниши Г.А. исмли аёлнинг ишончига кириб, 5000 АҚШ доллари эвазига шаҳарда қурилаётган намунали уйлардан олиб беришни айтган.

Фарғона вилояти ИИБ ахборот хизмати хабарига кўра, А.Х. пулларни олиб, берган ваъдасини бажармасдан, алдов йўли билан қўлга киритган пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми “а” банди (фирибгарлик) банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Фарғона вилоят Ички ишлар бошқармаси фуқароларни ҳушёр бўлишни, акс ҳолда фирибгарларга алданиб қолиш мумкинлиги ҳақида огоҳлантирган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид