Ўзбекистонда йил бошидан бери велосипедлар иштирокидаги ЙТҲларда 143 киши ҳалок бўлди
Ўзбекистонда 2020 йилнинг саккиз ойи давомида велосипедлар иштирокида 492 та автоҳалокат қайд этилиб, уларда 143 киши вафот этган. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси маълум қилди.
Бошқарма хабарига кўра, январь-август ойларида мотоцикл ва скутерлар иштирокида 63 та йўл-транспорт ҳодисаси юз берган ва уларда 9 киши ҳалок бўлган.
Умуман, йилнинг 8 ойи мобайнида йўл ҳаракати иштирокчиларининг тан жароҳати олиши билан боғлиқ 2605 та ЙТҲ, ўлим билан боғлиқ 991 та ЙТҲ юз берган.
Аввалроқ берилган маълумотга кўра, бу вақт оралиғидаги жами ЙТҲлар сони 3 596тани ташкил этади. Бу – 2019 йилнинг шу даврига нисбатан 12,6 фоизга (520 тага) кам.
2019 йилнинг январь–август ойларида оқибати ўлим билан тугаган 1 196 та ЙТҲ юз берган бўлса, 2020 йилнинг мос даврида бу кўрсаткич 17,1 фоизга камайиб, 991 тани ташкил қилди.
ЙТҲларнинг 1528 таси пиёдалар, 619 таси болалар, 471 таси велосипедчилар, 108 таси мотоциклчилар, 112 таси лицензиясиз таксилар ва 198 таси ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлмаган шахслар билан содир бўлган. 28,4 фоиз ҳолатда авариялар пиёдаларнинг кўчани нотўғри жойидан кесиб ўтиши оқибатида юз берган.
Шунингдек, ЙТҲларнинг 17,1 фоизи белгиланган тезлик режимига риоя қилмаслик, 13,1 фоизи велосипедчиларнинг йўл қатнов қисмида ҳаракатланиши, 9,3 фоизи ҳайдовчи пиёдани сезмагани, 7 фоизи бетон тўсиқлар йўқ жойда қарама-қарши йўналишга чиқиш, 3,2 фоизи ҳайдовчи рулда ухлаб қолиши, 2,5 фоизи эса маст ҳолда рулга ўтириш оқибатида келиб чиққан.
Йўл-транспорт ҳодисаларининг деярли ярми (48,9 фоизи) давлат аҳамиятидаги (минтақалараро), 28,2 фоизи маҳаллий ва 22,9 фоизи халқаро аҳамиятга эга йўлларда юз берган.
Мавзуга оид
22:55 / 02.11.2024
Японияда энди велосипед ҳайдаш вақтида телефондан фойдаланган шахслар қамалади
10:20 / 22.10.2024
Эронлик эркак тинчлик учун 40 йил ичида 80 мамлакатни велосипедда айланиб чиқди
01:59 / 30.09.2024
Латвия президенти велосипеддан йиқилиб қўлини синдириб олди
18:40 / 20.08.2024