Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Маҳаллий товарлар ва импорт қилинган товарларнинг акциз солиғи бирхиллаштирилади
2020-2021 Иқтисодиётда таркибий ислоҳотларни тиклаш ва давом эттириш юзасидан чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича «Йўл харитаси» тасдиқланди.
Ҳужжатга кўра, республика ҳудудида ишлаб чиқарилган товарлар ва импорт қилинган товарларнинг акциз солиғини босқичма-босқич бирхиллаштириш мўлжалланмоқда.
Бунда Чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилади ва унда соғлом рақобат муҳитини яратиш назарда тутилади. Бажариш муддати - 2020 йил давомида, ижро учун масъуллар - Молия вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси.
Шунингдек, мол-мулк (кўчмас мулк ва транспорт воситалари) олди-сотдисини амалга оширишда замонавий банк хизматларидан фойдаланиш жорий этилади.
Бу борада чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилади. Унда мол-мулк (кўчмас мулк ва транспорт воситалари) бўйича томонлар ўртасидаги олди-сотди шартномаларни нотариал идоралар орқали расмийлаштиришда ўзаро ҳисоб-китобларни замонавий банк хизматларидан фойдаланган ҳолда амалга ошириш тизимини жорий қилиш назарда тутилади.
Бажариш муддати - 2020 йил декабрь, ижро учун масъуллар - Адлия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт вазирлиги, Марказий банк.
Мавзуга оид
08:48 / 20.06.2026
Қумга бой Саудия нега қум импорт қилмоқда?
14:26 / 28.05.2026
1,5 млрд долларлик олтин сотуви ва кескин ошаётган гўшт импорти — Ўзбекистон ташқи савдоси шарҳи
08:59 / 26.05.2026
Ўзбекистонга Қозоғистон нефти етказиб берилиши мумкин
20:10 / 25.05.2026