Жамият | 16:38 / 19.09.2020
8389
3 дақиқада ўқилади

Боламни қучиб Ҳинд сори юзландим...

Эсингиздами, сайтимизда мураккаб дардга чалинган Фазилат Саминжонова ҳақида “17 яшар қизимнинг жуссаси 7 яшардек, уни мураккаб операциялар кутмоқда” сарлавҳали хайрия мақоласи эълон қилгандик. Унда беморнинг онаси Шаҳло Эсонбоева фарзандининг жиддий операцияси учун маблағ зарурлигини йиғлаб сўзлаб берганди. Фазилатга шифокорлар “Хондродисплазия” ташхисини қўйишган ва бу туғма суяк касаллиги бўлиб, жуда кам учрайди ҳамда анча оғир кечади. Бугун улар Ҳиндистондалар. Аммо вазият яна мураккаблашган...

 – Яхши инсонлар – Сиз азизларнинг кўмагингиз билан маблағимиз озроқ бўлса-да, Ҳиндистонга қараб йўлга чиқдик. Чунки ортиқ кута олмасдик, буёғи пандемия туфайли кўп режалар ўзгариб кетди, кейин қизимнинг ҳам аҳволи оғирлашаётганди. Тўплаган пулларимизнинг бир қисмини текширувларга сарфлаб қўйдик, сабаби, қизимда ёндош касалликлар ҳам топилди, – деди биз билан масофавий суҳбатда Шаҳло Эсонбоева.

Айни операцияга кирамиз деганимизда пулни тўлиқ тўлашни талаб қилишди, бизда эса 4,5 минг  доллар (тахминан 46 млн сўм) етмай турганди. Қизимнинг жуссаси кичик бўлса-да, ҳаммасига ақли етиб турибди, бу жойларга келишни, операция қилдиришни йиллар давомида орзулаган. Ҳозир унинг мўлтираб қарашига чидаб тура олмаяпман, – дейди йиғлаб онаизор.

Олдин айтганимдай уйимиз ҳам йўқ, ижарада яшаймиз, бўлса ўйланмай сотиб юборардим. Ўзимда ҳам иккинчи гуруҳ ногиронлиги бор. Ўзга юртдамиз, бу ерда ҳеч кимни танимаймиз, кимдан ёрдам олишни ҳам билмаймиз. Бор умидим яна азиз юртдошларимдан, мен муҳтож мусофирга ёрдам беринг, бутун умр сизни дуо қилиб ўтай, – дея сўзларини якунлади кўзда ёш билан Фазилатнинг онаси.

Фазилат Саминжоновага оид маълумотлар:

Пластик карта:

8600 0423 0909 3176 (Агробанк, онаси Шаҳло Эсонбоева номида)

8600 1404 9016 1099 (Ипак йўли банки, онаси Шаҳло Эсонбоева номида)

Виза: 4023 0601 0938 1099

Сбербанк: 5469 3800 1743 2856

Азиз саховатли юртдошлар! Яна бир ожиза ва мусофир ҳаммамиздан ёрдам кутаяпти. Имкони борлар атаганлари билан, ҳозирча қўли қисқалик қилиб турганлар дуоларида Фазилатнинг дарддан фориғ бўлишларини сўраб қўйишларини сўраб қоламиз. Сиз ҳеч кимни ноумид қолдирмагансиз.

Аброр Зоҳидов.

Мавзуга оид