Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фарғонада фуқарони 10 000 000 сўмга «ухлатган» шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
2019 йилнинг октябрь ойида фуқаро А.З. ва И.У. фуқаро Р.Л.нинг ишончига кириб, 10 000 000 сўм эвазига танишлари орқали Германия давлатига ишлаш учун боришида ёрдам беришни айтишган.
Фарғона вилояти ИИБ ахборот хизмати хабарига кўра, улар берган ваъдасини бажармасдан, алдов йўли билан қўлга киритган пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “в” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
“Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг. Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин”, - дейилади маълумотда.
Мавзуга оид
08:24 / 04.06.2026
Фарғонада мембранали сув ҳавзасида бир киши чўкиб кетди
16:15 / 23.05.2026
“Мақсад сари” шина тортган бола: унинг отасига чора кўрилиши мумкин
08:24 / 20.05.2026
Фарғона ва Наманганда йирик миқдордаги наркотик моддалар мусодара қилинди
11:41 / 19.05.2026