АПЛ. Четлатиш, пенальти, дубль. «Ливерпуль» Лондонда «Челси»ни мағлуб этди
Англия Премьер-лигаси 2-тури доирасидаги марказий ўйин «Челси» ва «Ливерпуль» ўртасида ўтказилди.
Лондондаги учрашувнинг кульминацион воқеаси 1-бўлим якунида юз берди. Манега ишлатилган қўполликни VAR орқали такрор кўрган бош ҳакам мезбонлар ҳимоячиси Кристиансенни майдондан четлатди.
Иккинчи бўлимда сон жиҳатдан майдонда устунлик қилган Юрген Клопп шогирдлари Садио Маненинг икки голи эвазига муҳим ғалабага эришишди. Садио 50-дақиқада Фирминонинг ажойиб узатмасини голга айлантирган бўлса, 4 дақиқа ўтиб «аристократлар» дарвозабони Керанинг қўпол хатосини жазолади – 2:0.
75-дақиқада Алькантаранинг Вернерга нисбатан ишлатган қўполлиги учун белгиланган 11 метрлик жарима зарбасидан Жоржиньо фойдалана олмади – Алиссон дуэлда устун келди.
Мавсумдаги кетма-кет 2-ғалабадан кейин «Ливерпуль» 6 очко билан 3-ўринга чиқиб олди. Тўплар нисбатига кўра, амалдаги чемпиондан фақатгина «Эвертон» ва «Арсенал» яхшироқ кўрсаткич кўрсатмоқда.
АПЛ. 2-тур. 20 сентябрь
Челси – Ливерпуль 0:2
Голлар: 0:1 – 50 Мане, 0:2 – 54 Мане.
Челси – Аррисабалага, Алонсо, Жеймс, Зума, Кристенсен, Канте, Ковачич (Абраҳам, 79), Маунт, Жоржиньо (Баркли, 79), Хавертц (Томори, 46), Вернер.
Ливерпуль – Алиссон, ван Дейк, Александер-Арнолд, Робертсон, Фабиньо, Кейта (Милнер, 64), Ҳендерсон (Тиаго Алькантара, 46), Мане, Вейналдум, Салоҳ, Фирмино.
Четлатиш: Кристенсен (45).
Амалга оширилмаган пенальти: Жоржиньо (75, Ч)
Мавзуга оид
13:34 / 11.11.2024
«Барса» ўйинида можароли қарор, Шомуродов яна мураббийсиз қолди. Кун ўйинлари
12:26 / 04.11.2024
«Барса»ни тўхтатиб бўлмаяпти, «МЮ» ўзига келмоқда. Кун ўйинлари
14:31 / 02.11.2024
«Арсенал»да яна жиддий рақиб, Ҳусанов «ПСЖ»га қарши, «Челси» «Олд Траффорд»га боради — уикэнд анонси
12:56 / 22.09.2024