Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Озарбойжон президенти Арманистонни урушга тайёрланаётганликда айблади
Озарбойжон президенти Илҳом Алиев Арманистон қуролли кучларининг Қорабоғ ихтилофи туташув чизиғида тўпланаётганини таъкидлаб ўтди ва буни Ереваннинг урушга тайёрланиши деб атади.
“Арманистон Тоғли Қорабоғда ноқонуний тарзда аҳоли жойлаштирмоқда. Бу барча халқаро конвенцияларга, Женева конвенциясига зиддир, бу жиноят. Қаердандир одамларни олиб келиб, уларни босиб олинган ерларда жойлаштириш – жиноятдир. Пашинян тузуми буни атайлаб қилмоқда. Бу иғво, бизни иғвога тортишмоқда”, деб айтган Алиев Озарбойжон телеканалларига берган интервьюсида.
Бундан ташқари, Озарбойжон президенти Ереванни июлда чегарада юз берган жанговар тўқнашувларни келтириб чиқаришда айблаган. “Бу қуролли иғво ва уни Арманистон бошлагани ҳеч кимга сир эмас. Бизда Арманистон ҳудудида ҳеч қандай ҳарбий мақсадлар йўқ. Агар истаганимизда, Арманистон ҳудудига ўтган бўлардик, бизда бунинг учун барча ҳарбий имкониятлар мавжуд. Бироқ буни қилмадик, чунки ҳарбий-сиёсий концепциямизда бизга қарши жиддий иғво содир этилмаса, бу нарса йўқ. Агар бундай иғво содир этилса, биз учун ҳеч қандай чеклов бўлмайди, буни ҳамма билсин. Ҳеч қандай чеклов”, деб айтган Алиев.
Арманистон ва Озарбойжон чегарасидаги отишмалар 12 июлдан 16 июлгача давом этган. Икки томондан ҳам йўқотишлар бўлган. Икки давлат бу кескинлашувда бир-бирини айблаган. Ихтилофни тартибга солиш учун ўт очишни тўхтатиш режими киритилган.
Мавзуга оид
17:20 / 02.07.2026
Исроилнинг Туркияга босими: геноцидни яшириш учун бошқаларни айблаш сиёсати
14:14 / 22.06.2026
Озарбойжон элчисига «Меҳнат шуҳрати» ордени топширилди
19:01 / 16.06.2026
Шавкат Мирзиёев Озарбойжон бош вазири билан ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди
09:45 / 15.06.2026