Жаҳон | 14:30 / 21.09.2020
3848
1 дақиқада ўқилади

Чехия соғлиқни сақлаш вазири Covid-19 билан боғлиқ вазият туфайли истеъфога чиқди

 Чехия баҳорда вирус тарқалишини жиловлай олди, аммо ҳозир вазият кескинлашди. Ўтган жума куни 3 130та янги ҳолат аниқланди, бу бир кун аввалги кўрсаткичдан қарийб мингтага кўп.

Фото: Getty Images

 Чехия соғлиқни сақлаш вазири Адам Войтех мамлакатда коронавирус тарқалишининг янги тўлқини ортидан истеъфога чиқди. Бу ҳақда Associated Press хабар бермоқда.

 Ҳозирча вазирликни Войтехнинг ўрнига ким бошқариши тўғрисида маълумот йўқ.

Агентликнинг қайд этишича, Чехия баҳорда вирус тарқалишини жиловлай олди, аммо ҳозир вазият кескинлашди. Хусусан, ўтган жума куни 3 130та янги ҳолат аниқланди, бу бир кун аввалги кўрсаткичдан қарийб мингтага кўп.

Маҳаллий ОАВнинг маълумотларига кўра, Чехия ЕИда касалликнинг кунлик ўсиши сони бўйича Испаниядан кейин иккинчи ўринда турибди. Мамлакатда жами 49 290та ҳолат қайд этилган, 503 киши вафот этган.

Мавзуга оид