Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Суғурта соҳасида олий маълумотли кадрлар тайёрлаш тизими такомиллаштирилади
Суғурта соҳасида юқори малакали олий маълумотли кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш мақсад қилинган.
"Суғурта соҳасида олий маълумотли кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Суғурта бозори профессионал иштирокчиларининг ходимларини соҳага ихтисослашган олий таълим муассасаларининг “Суғурта иши” таълим йўналишига қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги билан келишилган ҳолда:
2020/2021 ўқув йили учун суғурта бозорининг профессионал иштирокчилари ходимларини “Суғурта иши” таълим йўналиши бўйича сиртқи ва кечки таълим шаклига тест синовлари ўтказилмасдан, белгиланган қабул квоталаридан ташқари тўлов-контракт асосида қабул қилиш жараёнини коронавирус пандемияси туфайли 2020 йилнинг октябрь-ноябрь ойларида соҳага ихтисослашган Тошкент молия институтида ўтказилишини;
2021/2022 ўқув йилидан бошлаб эса қабул жараёнини соҳа бўйича юқори малакали профессор-ўқитувчилар билан таъминланган бошқа олий таълим муассасаларида ҳам ташкил этиш бўйича таклифларни Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича давлат комиссиясига киритилишини таъминлайди.
Суғурта бозори профессионал иштирокчиларининг ходимларини соҳага ихтисослашган олий таълим муассасаларининг “Суғурта иши” таълим йўналишига қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга кўра, камида икки йил амалий иш стажига ҳамда умумий ўрта ёки ўрта махсус, касб-ҳунар маълумотига эга бўлган ходимларга сиртқи ва кечки таълим шаклига суҳбат натижаларига кўра тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилиши учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги билан келишилган ҳолда иш берувчи томонидан тасдиқланган тавсиянома берилади. Тавсиянома берилган ўқув йили учун амал қилади.
Низом Иш берувчининг штатида фаолият кўрсатаётган олий маълумотга эга бўлган ходимларга ҳамда хизмат кўрсатиш ходимлари ва суғурта агентларига нисбатан татбиқ этилмайди.
Олий таълим муассасасида талабаларни ўқитиш мавжуд сиртқи ва кечки шаклларда амалга оширилади.
Иш берувчилар ҳар йили 20 июнга қадар истиқболли номзодлар бўйича таклифларини Агентликка келишиш учун тақдим этади.
Номзодларнинг ҳужжатлари ҳар йили 1 июлга қадар низомнинг 2-бандида қайд этилган талаблар асосида Агентлик томонидан кўриб чиқилади ва келишилган рўйхат олий таълим муассасасига ҳамда иш берувчиларга юборилади.
Агентлик томонидан келишилган рўйхат асосида иш берувчилар ҳар йили 15 июлга қадар ҳар бир номзод учун иловага мувофиқ тавсиянома (фирма бланкида) беради.
Тавсиянома иш берувчининг биринчи раҳбари томонидан имзоланади ва тасдиқланади.
Мавзуга оид
13:12 / 18.06.2026
Президент янги молиявий механизмларни жорий этиш муҳимлигини таъкидлади
11:36 / 01.05.2026
14 та сохта ЙТҲ ва “жабрдийда” Malibu’лар: Тошкентда суғурта фирибгарлиги схемаси фош қилинди
18:34 / 26.04.2026
“Дача”ларнинг электрон базасини яратиш ва ижара нархларини назорат қилиш режалаштирилмоқда
09:35 / 01.04.2026