Ўзбекистоннинг ташқи қарзи 27,5 миллиард доллардан ошди
Ўзбекистон ташқи қарзининг умумий ҳажми 2020 йил бошидан 12,7 фоизга ёки 3,1 млрд. долларга ошган ҳолда, 2020 йил 1 июль ҳолатига 27,6 млрд. долларни ташкил қилди.
Марказий банк маълумотига кўра, умумий ташқи қарз резидентларнинг норезидентлар олдидаги асосий қарз ва фоизларни тўлаш талаб қилинадиган мажбуриятларини акс эттиради. Умумий ташқи қарз давлат ва хусусий сектор қарзларидан иборат. Умумий ташқи қарздаги ўзгаришлар таҳлили шуни кўрсатдики, 2013-2017 йиллар давомида ҳар иккала секторда ҳам қарздорликнинг ўсиши кузатилган.
Бироқ, 2018 йилда хусусий сектор ташқи қарзи камайиши кузатилди, бу эса ўз навбатида нефт-газ ва энергетика сектори корхоналари томонидан жалб қилинган қарздорлик муддатининг тугаши билан изоҳланади. 2019 йилдан бошлаб хусусий сектор ташқи қарзи асосан тижорат банклари томонидан қарз олишнинг кўпайиши ҳисобига яна ўсишни бошлади.
“2020 йилнинг I ярим йиллигида давлат ташқи қарзи ўсиш тенденсиясини сақлаб қолди. Ушбу жараён COVID-19 вирусининг тарқалиши оқибатида юзага келган инқирознинг ижтимоий-иқтисодий таъсирини юмшатиш учун ҳамда ҳудудлар ва иқтисодиёт тармоқларини ривожлантириш бўйича давлат дастурларини молиялаштириш учун янги қарзларнинг жалб қилиниши билан изоҳланиши мумкин”, - дея таъкидлаб ўтган МБ.
2020 йилнинг I ярим йиллигида давлат сектори қарздорлигининг ўсиши 1,7 млрд. долларни ташкил қилди. Глобал пандемия ва иқтисодий фаолликнинг пасайиши сабабли Ўзбекистоннинг суверен облигациялари қиймати фонд бозорларида биржа котировкаларининг пасайиши натижасида 2020 йилнинг бошига нисбатан камайди.
Банклар ва иқтисодиётнинг бошқа сектор корхоналари томонидан қарз олиш ҳажмининг ошиши натижасида хусусий сектор қарздорлиги 1,4 млрд. долларга ошди.
2020 йилнинг I ярим йиллигида хусусий сектор томонидан умумий миқдорда 2,1 млрд. доллар қарздорлик жалб қилинди. Қарзларни жалб қилиш асосан банклар – 1,8 млрд. доллар, текстиль ва тўқимачилик сектори корхоналари – 71 млн. доллар ва иқтисодиётнинг бошқа секторлари – 154 млн. доллар томонидан амалга оширилди.
Мавзуга оид
11:56 / 11.11.2024
Туркий давлатлар ташкилоти Марказий банклари кенгаши ташкил этилади
18:34 / 08.11.2024
Марказий банк 7 та банк ва 2 та микромолия ташкилотини жаримага тортди
23:10 / 07.11.2024
Ўзбекистон олтин-валюта захиралари 43 млрд доллардан ошди
18:09 / 05.11.2024