Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саудия Арабистони зиёратчиларни қабул қилишни бошламоқда
1 ноябрдан бошлаб хавфсиз деб ҳисобланган мамлакатлар фуқароларига ҳам Саудия Арабистонига зиёрат мақсадида келишига рухсат берилади.
Саудия Арабистони ҳукумати 4 октябрдан босқичма-босқич зиёратчиларни қабул қилишни бошлайди. Бу ҳақда “Ал Жазира” хабар бермоқда.
Хабарда айтилишича, биринчи босқичда Умра зиёратчиларнинг кунлик сони 6000 киши билан чекланади – улар Саудия Арабистони фуқаролари ва мамлакатда истиқомат қиладиган бошқа шахслар бўлади.
1 ноябрдан бошлаб хавфсиз деб ҳисобланган мамлакатлар фуқароларига ҳам Саудия Арабистонига зиёрат мақсадида келишига рухсат берилади.
Эслатиб ўтамиз, коронавирус пандемияси туфайли Саудия Арабистони барча халқаро қатновларни март ойининг бошида тўхтатган эди.
Июнь ойида хорижлик зиёратчилар учун бу йилги ҳаж зиёрати бекор қилинди.
Охирги маълумотларга кўра, қиролликда коронавирус юқтириш билан боғлиқ 331,3 минг ҳолат қайд этилган, 4,5 мингдан ортиқ киши вафот этган.
Мавзуга оид
07:09 / 02.06.2026
1,7 миллион зиёратчи ва ақлли бошқарув. Ҳаж-2026 якунлари
08:37 / 29.05.2026
Жаҳон бойлик харитаси ўзгармоқда: янги лидерлар пайдо бўлмоқда
08:52 / 27.05.2026
Саудиядаги 1 километрлик осмонўпар бинода Хитой технологиялари қўлланади
08:43 / 23.05.2026