Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Чехия бош вазири ЖССТни пандемияга қарши курашдаги қатъиятсизлиги учун танқид қилди
Андрей Бабишнинг сўзларига кўра, Чехия БМТнинг, айниқса, ЖССТнинг ислоҳ қилинишини қўллаб-қувватлайди.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) пандемия даврида қатъиятсиз ҳаракат қилди ва ўзини яхши кўрсата олмади, деди Чехия бош вазири Андрей Бабиш.
"ЖССТ коронавирус инқирозини бартараф этишда зиммасига юкланган вазифани бажара олишга лаёқатли ташкилот сифатида ўзини кўрсата олмади. ЖССТ қатъиятсиз ҳаракат қилди. У таклиф қилган чоралар етарли бўлмади. У бизга керакли тавсияларни бера олмади", деди у.
Бабишнинг сўзларига кўра, Чехия БМТнинг, айниқса, ЖССТнинг ислоҳ қилинишини қўллаб-қувватлайди.
Унинг таъкидлашича, йирик халқаро ташкилот алоҳида мамлакатларнинг коронавирусга қарши энг яхши вакцина яратиш борасидаги ҳаракатларини мувофиқлаштириши лозим.
"Пандемия фанга сармоя киритиш нақадар муҳимлигини кўрсатди. Соғлиқни сақлаш соҳасидаги тадқиқот маълумотлари алмашинуви зарур", - деди Чехия бош вазири.
У шунингдек, пандемия оқибатлари барча мамлакатлар иқтисодиётига салбий таъсир кўрсатаётганини таъкидлади.
Мавзуга оид
09:14 / 27.05.2026
Чехиялик фуқаро Eurojackpot лотереясида 120 млн евро ютди
22:01 / 26.05.2026
Украинага ёрдам берувчи давлатлар коалицияси икки баробар қисқаргани маълум бўлди
20:58 / 26.05.2026
Африкадагилар Эбола безгаги тарқалишини жиловлай олмаяпти
22:16 / 25.05.2026