Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Исроил мамлакатдан парвозлар амалга оширилишига чеклов киритди
Исроилда коронавирусга чалиниш ҳолатлари сони кескин ортгани сабабли мамлакатдан парвозлар чекланди. Исроилда 25 сентябрда 7,4 мингта, 24 сентябрда эса 11 мингтадан кўпроқ касалланиш ҳолати қайд этилган.
Мамлакатнинг транспорт вазирлигида таъкидланишича, чекловлар кучга киришигача, яъни 25 сентябрь соат 14гача чипталар сотиб олганлар Исроилни тарк эта оладилар. Бироқ бу муддатдан кейин сотиб олинган чипталардан фойдаланиб бўлмайди. Шу билан бирга хорижда бўлган Исроил фуқаролари мамлакатга 25 сентябрдан кейин ҳам қайта оладилар.
24 сентябрда Исроилда коронавирус тарқалишини бостириш учун икки ҳафталик умуммиллий карантин киритилди, жамоат транспорти ҳаракати чекланди, болалар боғчалари ва синагогалар ёпилди.
Мавзуга оид
09:17 / 20.06.2026
ОАВ: Исроил ва “Ҳизбуллоҳ” ўртасида сулҳ тузилди
17:56 / 19.06.2026
«Трамп сизнинг ягона иттифоқчингиз» – Вэнс ҳам Исроилни танқид қилди
14:15 / 18.06.2026
Ливанга яна ҳужум бўлса, келишув тақдири сўроқ остида қолади – Умрбек Юсупов
09:25 / 18.06.2026