Сирдарёда спиртли ичимлик таъсирида жанжаллашиш ўлим билан якунланди
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми “д” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
2020 йилнинг 15 сентябрь куни тунги соат 02:30да Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрида 39 ёшли С.Х. ўзи билан биргаликда шаръий никоҳ асосида яшовчи 50 ёшли З.Ш. (аёл) билан спиртли ичимлик истеъмол қилган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, ўртада келиб чиққан ўзаро жанжал натижасида С.Х. турмуш ўртоғи З.Ш. баданининг турли жойларига қўли билан уриб, тан жароҳати етказган.
Натижада, З.Ш. олган тан жароҳатлари оқибатида ҳодиса жойида вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Гулистон шаҳар прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми “д” банди (жабрланувчининг ўлимига олиб келган қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, терговга тегишлилик бўйича Гулистон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлимига юборилган.
Мазкур жиноят иши бўйича С.Х. гумон қилинувчи тариқасида жалб қилиниб, процессуал тартибида ушланган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Мавзуга оид
11:24 / 06.11.2024
ИЖҚКДнинг иқтисодий жиноятларни тергов қилиш соҳасидаги ваколатлари аниқлаштирилади
11:12 / 29.10.2024
8 йилгача қамоқ жазоси – Жиноят кодексига «лихорадчик»лар учун алоҳида модда киритилди
21:29 / 27.09.2024
Чилонзорда “дом” қурмоқчи бўлган фирма мансабдорлари терговга тортилди
18:26 / 16.09.2024