Ўзбекистон-Хитой Ҳукуматлараро ҳамкорлик қўмитаси ҳамраислари телефон орқали мулоқот қилдилар
Томонлар Ўзбекистон-Хитой Ҳукуматлараро ҳамкорлик қўмитасининг навбатдаги Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган 6-йиғилишига тайёргарлик масалаларини келишиб олди.
Ўзбекистон-Хитой Ҳукуматлараро ҳамкорлик қўмитаси ҳамраислари –Ўзбекистон Республикаси бош вазири Абдулла Арипов ва Хитой Коммунистик партияси Марказий қўмитаси сиёсий бюроси аъзоси, ХКП МҚ сиёсий-ҳуқуқий комиссияси котиби Го Шэнкунь ўртасида телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси бош вазирининг матбуот хизмати маълум қилди.
Ўзбекистон-Хитой Ҳукуматлараро ҳамкорлик қўмитаси ҳамраислари суҳбат чоғида савдо-иқтисодий, инвестициявий, молия, энергетика, қишлоқ хўжалиги, транспорт-коммуникация, маданий-гуманитар ва бошқа муҳим йўналишлардаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболларини атрофлича муҳокама қилди.
Го Шэнкунь мазкур масалаларда Хитой томони Ўзбекистон билан ҳамкорлик алоқаларини янги мазмун билан бойитишга тайёр эканини маълум қилди. Рақамли иқтисодиёт, ахборот коммуникациялари, тиббиёт, агротехнологиялар каби соҳалардаги ҳамкорликни жадал ривожлантириш юзасидан таклиф ва мулоҳазаларини билдирди.
Суҳбат якунида томонлар Ўзбекистон-Хитой Ҳукуматлараро ҳамкорлик қўмитасининг навбатдаги Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган 6-йиғилишига тайёргарлик масалаларини келишиб олди.
Мавзуга оид
22:21 / 11.11.2024
Reuters: Toyota Хитойдаги бизнес стратегиясини ўзгартиради
22:18 / 11.11.2024
Хитой 15 та сунъий йўлдошга эга тижорий ракетани учирди
16:03 / 11.11.2024
Хитойдаги дарёда дунёдаги биринчи қутқарувчи робот патруллик қилишни бошлади
20:08 / 10.11.2024