Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Беларусдаги Tut.by нашри уч ойга ОАВ мақомидан маҳрум қилинди
Таҳририятнинг билдиришича, президент сайловидан сўнг нашр Беларусь ахборот вазирлигидан чоп этган материаллари бўйича тўрт марта огоҳлантириш олган.
Беларусда намойишлар бошланганидан буён энг кўп ўқиладиган янгиликлар порталларидан бирига айланган Tut.by нашри уч ой муддатга оммавий ахборот воситаси мақомидан маҳрум қилинди. Бу ҳақда Tut.by нашри хабар берди.
«Ахборот вазири Игор Луцкийнинг 29 сентябрдаги буйруғига кўра, TUT.BY учун 2020 йил 1 октябрдан тармоқ нашри мақомидан фойдаланиш имконияти тўхтатилди», — дейилади хабарда.
Шу билан бирга нашрнинг қайд этишича, янгиликлар чиқишда давом этади, таҳририят ОАВ мақомисиз интернет-ресурс сифатида ишлайди.
ОАВ мақомидан маҳрум бўлиш журналистларни қуролли тўқнашувлар ёки фавқулодда вазиятлар содир бўлган ҳудудларда, оммавий тадбирларда, муҳим тадбирлар ўтказилаётган жойларда ишлаш ва у ердан ахборот бериш имкониятидан маҳрум қилади.
Таҳририятнинг билдиришича, президент сайловидан сўнг нашр Беларусь ахборот вазирлигидан чоп этган материаллари бўйича тўрт марта огоҳлантириш олган.
Tut.by 2000 йилда ташкил этилган ва дастлаб янгиликлар бериш ҳамда электрон почта хизматига ихтисослашган.
Мавзуга оид
20:26 / 25.06.2026
Тўқаев интернетдаги кўзбўямачилик ва «осон пул» маданиятини қоралади
18:15 / 25.06.2026
«Kun.uz» мухбири Матбуот ходимлари куни муносабати билан президент томонидан тақдирланди
09:32 / 20.06.2026
Бокуда саккиз нафар Россия фуқароси қамоқ жазосига ҳукм қилинди
09:00 / 01.06.2026