Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Фарғонада раҳбарлар очиқлик асосида ишлайди» – Фарғонада вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров иштирокида фаоллар йиғилиши бўлиб ўтди
Фарғона вилояти ҳокимлигининг мажлислар залида Фарғона вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Хайрулло Бозоров раҳбарлигида вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари ижроси ва бошқа долзарб масалалар юзасидан кенгайтирилган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилишда вилоят ҳокими Фарғона вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасидаги режалар, олдинда турган муҳим вазифалар борасида маъруза қилди.
Таъкидланишича, эндиликда Фарғонада раҳбарлар ва фуқаролар ўртасида доимий алоқани йўлга қўйиш тизимли равишда олиб борилади. Ҳар бир раҳбар очиқлик асосида иш фаолиятини олиб боради. Кабинетда ўтирмасдан ҳудудларга бориб, йўналишлар бўйича муаммоларни ўрганиб, уларни ҳал этиш чораларини кўради. Аҳоли билан юзма-юз мулоқотларни кўпайтириш, ҳаттоки ижтимоий тармоқларда билдирилган мурожаатлар ҳам беэътибор қолмаслиги шартлиги айтиб ўтилди.
Вилоят раҳбари тадбиркорликни ривожлантириш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, кўмакчи ва елкадош бўлиш масаласига ҳам тўхталиб ўтди.
“Вилоят, шаҳар ва туманларда “Тадбиркорлар уйи” ташкил этилиб, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни янада ривожлантириш борасида аниқ чора-тадбирларни амалга оширади. Бир сўз билан айтганда, тадбиркорнинг муаммоси шу ерда ечим топади. Истиқболли лойиҳалар, бизнес-режалар ишлаб чиқилади”, дея таъкидлаган вилоят ҳокими.
Шунингдек йиғилишда вилоят ҳокими, тадбиркорлар билан ишлаш, ҳудудларни обод этиш, аҳоли бандлигини таъминлаш, уй-жой қурилиши ва бошқа соҳаларда олиб борилаётган ишларни талаб даражасида эмаслигини мисоллар орқали билдириб ўтди.
Йиғилишда республикадаги таҳлиллар асосида, вилоятнинг Фурқат, Ёзёвон ҳамда Қўштепа туманлари “қониқарсиз” деб топилганлиги очиқланди. Айни кунларда мазкур ҳудудлардаги муаммоларни ҳал этиш тадбирлари бошлаб юборилганлиги билдирилди.
Маълум қилинишича, Фарғона ва Қўқон шаҳарларида “Халқ назорати” платформасини ишга тушириш режалаштирилган. Вилоят ҳокимининг фикрича бу аҳоли учун мулоқот майдони бўлади.
“Улар ҳудуддаги муаммоларни бемалол айта олсин. Мутасадди раҳбарлар эса, уларни ҳал этиш чораларини кўриши лозим. Шунингдек, матбуот, ижтимоий тармоқларда холис, асосли танқид бўлса, биз бемалол қабул қиламиз”, дея таъкидлади Хайрулло Бозоров йиғилишда.
Мавзуга оид
08:24 / 04.06.2026
Фарғонада мембранали сув ҳавзасида бир киши чўкиб кетди
16:15 / 23.05.2026
“Мақсад сари” шина тортган бола: унинг отасига чора кўрилиши мумкин
08:24 / 20.05.2026
Фарғона ва Наманганда йирик миқдордаги наркотик моддалар мусодара қилинди
11:41 / 19.05.2026