Шавкат Мирзиёев: «ОAВ билан мулоқот қилмаган раҳбарларнинг келажаги бўлмайди»
Президент Шавкат Мирзиёев ўқитувчи ва мураббийларга байрам табриги ва мурожаатида сўз эркинлиги масаласига ҳам тўхталди.
«Халқ овози уларни [ҳокимларни] сергак бўлишга, сергак юришга, сергак ишлашга, ҳар бир гапини ўйлаб гапиришга мажбур қилиши керак. Ўзбекистон ҳозир очиқ, олдингидек ёпиб қўйишга иложимиз йўқ. Чегараларни ёпмаймиз энди. Интернет ёпилмайди. Оммавий ахборот воситаларига яна бир марта миннатдорчилик билдирмоқчиман. Улар билан мулоқот қилмаган раҳбарларнинг келажаги бўлмайди.
Катта синовлардан ўтяпмиз, айримлар оммавий ахборот воситаларининг саволларига чидамаяпти, оммавий ахборот муҳитини яратишни, адолат овозини эшитишни хоҳламаяпти. Лекин мажбур бўлади. Ёки хайрлашамиз», – деди давлат раҳбари.
Мавзуга оид
16:05 / 16.11.2024
“Маънавий экспертиза” ахлоқ пардаси ҳимоячисими ёки медиа макон назоратчиси? Баҳсли мавзуда катта суҳбат
22:06 / 01.11.2024
Туркия парламенти «чет эл агентлари» тўғрисидаги қонунни кўриб чиқади
19:55 / 06.08.2024
Ёш журналистлар жамият учун нега муҳим? Америкалик мактаб ўқувчисининг мулоҳазалари
20:01 / 26.06.2024