Ўзбекистон | 17:20 / 02.10.2020
6441
3 дақиқада ўқилади

«Ўзбекинвест» бўлиб ўтган авто-мото фестиваль натижаларини тақдим этди

Фото: Ўзбекинвест

Спорт автомашиналари, ретро-автомобиллар, дрифт, двигателларнинг шовқини, қувноқ мусиқа, минглаб томошабинлар. Бу «Форсаж» фильмидаги саҳна эмас – барча ташриф буюрганларга «Ўзбекинвест» суғурта компанияси бош ҳамкорлигида 26-27 сентябрь кунлари «Amirsoy» тоғ-чанғи курорти ҳудудида бўлиб ўтган Ўзбекистондаги илк авто-мото фестиваль айнан шундай эсда қолди.

Фестиваль меҳмонлари турли йилларда ишлаб чиқарилган ҳар хил русумдаги автомобилларни томоша қилиш имконига эга бўлишди. Афсонавий ГАЗ-13 «Чайка», ГАЗ-21 «Волга», Aston Martin DB1, Porsche 911, Ferrari ва Lamborghini каби спорт автомобиллари, мотоцикллар, электромобиллар, «muscle кар»лар, шунингдек, бошқа маҳаллий ва ҳорижий ишлаб чиқарилган автомобиллар ҳам фестивалда намойиш қилинди.

Автомобиль эгалари ўртасида турли хил танловлар ва мусобақалар ташкил этилди. Жумладан:

  • «Энг баланд овоз» танловида модернизация қилинган автомобил эгалари кимнинг ўрнатилган овоз ва мусиқа тизимлари энг баландлигини аниқлашди;
  • «Энг баланд овозли автомобиль» танловида эса ҳакамлар ҳайъати энг баланд овозга эга моторни аниқладилар;
  • «Дрифт» мусобақасида эса автомобиль эгалари ўз «қалдирғочлари»да ҳайдовчилик маҳоратларини кўрсатдилар.

Ваъда қилинганидек, «Ўзбекинвест» суғурта компанияси ҳам фестиваль меҳмонларини махсус интерактив дастур билан хурсанд қилди. Жумладан, ташриф буюрганлар кенг кўламли фотосурат танловида иштирок этиш имконига эга бўлишди. Танлов шартлари бўйича «Ўзбекинвест»нинг махсус баннери олдида суратга тушишлари керак эди. Танлов ғолиблари саҳнада тасодифий рақамлар генератори ёрдамида аниқланиб, компаниянинг қимматбаҳо совғаларига эга бўлдилар.

Фотосурат танловидан ташқари автофестивал меҳмонлари «Ўзбекинвест» томонидан ташкил этилган суғурта соҳасига доир ҳар хил саволларни ўз ичига олган викторинада иштирок этишди. Саволларга тўғри жавоб берган иштирокчиларга ҳам қимматбаҳо совғалар тақдим этилди.

Фестивалнинг иккинчи кунида компания барча автомобиль ишқибозлари учун тақдимот ташкил этди. Унда «Ўзбекинвест» мутахассислари автомобил суғуртаси бўйича инновацион маҳсулотларини намойиш этиб, иштирокчиларнинг барча саволларига жавоб беришди.

Шунингдек, фестивалда намойиш этилган автомобилларнинг қиймати ва ноёблигини ҳисобга олган ҳолда, «Ўзбекинвест» тадбир иштирокчиларини автомашиналарини турли хил хавф-хатарлардан суғурталашни ҳам ўз зиммасига олди.

«Ўзбекинвест» суғурта компанияси бу каби фестивалларнинг авто ва мото соҳаларини ривожланиши учун муҳим аҳамиятга эга эканлигини таъкидламоқда. Компания барча ватандошларимизга маҳаллий автосуғурта маданиятини шакллантиришдаги иштироки ва умуман автомототранспортни ривожлантириш учун кўрсатилаётган ёрдам учун миннатдорчилик билдиради.

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид