Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Regent Corp иши: суд эшитувларини янги судья олиб боради
2 октябрь куни Тошкент туманлараро иқтисодий судида «Regent Corp» МЧЖ билан боғлиқ суд эшитувлари бўлиб ўтди. Бугунги куннинг муҳим янгилигидан бири судни бошқа судья – Ибрагимов Анвар олиб бориши бўлди. Эндиликда «Regent Corp» МЧЖ даъвоси билан боғлиқ эшитувларни ушбу судья олиб боради.
Бундан ташқари, суд эшитувларида Тошкент шаҳар ҳамда Миробод тумани ҳокимликлари масъул вакиллари ҳам иштирок эта бошлади. Қайд этиш керакки, қўшма корхона томонидан киритилган даъво аризаси бўйича очиқ суд эшитувларига турли ОАВ вакиллари қизиқиш билдирмоқда.
Бугун даъвогар томон даъвоси, жавобгар фикрлари тингланди. Ўзаро саволларга жавоблар олинди. Тадбиркор ва ҳокимлик вакиллари қатор ҳужжатларни судга тақдим этди.
Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 8 сентябрь куни Kun.uz «Пойтахт ҳокимлиги қўшма корхона фаолиятига сунъий тўсиқ қўймоқда. Инвесторнинг айби нимада?» сарлавҳали танқидий мақола эълон қилган эди.
Унда Ўзбекистон, Буюк Британия, БАА ва Қозоғистон тадбиркорлари томонидан ташкил этилган «Regent Corp» ҚК билан Тошкент шаҳар ҳокимлиги ўртасида англашилмовчилик вужудга келгани, ҳокимлик зиммасидаги мажбуриятни бажармаганлиги, шу билан бирга, инвесторни асоссиз айблаётгани, муаммо ҳал этилмаса, бир неча миллиард сўмлик инвестиция лойиҳаси барбод бўлиши мумкинлиги ҳақида ёзилган эди.
Шундан сўнг, Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан мазкур мақолага муносабат билдирилган бўлиб, ушбу иш Маъмурий ва Иқтисодий судлар томонидан кўриб чиқилаётгани таъкидланган эди.
Мавзуга оид
09:00 / 16.06.2026
Фирибгарлар суд органлари номидан СМС юбормоқда
20:43 / 08.06.2026
Судьялар учун даромад ва мол-мулк декларациясини тақдим этиш тизими ишга туширилади
08:56 / 28.05.2026
Эҳтиёт чораларини бекор қилиш ваколати фақат судга ўтказилиши мумкин
19:43 / 18.05.2026