Мексика АҚШга мигрантларни ўтказмаслик учун армияни ишга солди
Мексика президенти Андрес Мануэль Лопес Обрадор мигрантларнинг АҚШга ўтишга интилиши бўлажак президент сайлови билан боғлиқ бўлиши мумкинлигини истисно қилмади.
Мексика ҳукумати минглаб мигрантларнинг АҚШга ноқонуний ўтишига йўл қўймаслик учун армияни жалб этди. Юзлаб аскарлар ва Мексика мигарция хизматининг ходимлари асосан Ҳондурасдан бўлган уч минг қочқиннинг АҚШга ўтишининг олдини олади. Бу ҳақда Мексика миграция хизмати бошлиғи Франсиско Гардуньо маълум қилди.
"Улар чегарадан ўтишмайди. Мигрантлар миграция қонунчилигига риоя қилишлари шарт", - деб таъкидлади у.
Ўз навбатида Мексика президенти Андрес Мануэль Лопес Обрадор мигрантларнинг АҚШга ўтишга интилиши бўлажак президент сайлови билан боғлиқ бўлиши мумкинлигини истисно қилмади.
"Айнан сайлов арафасида АҚШга қочқинларнинг бундай катта гуруҳи йўл олгани жуда ғалати", - деди у.
Лопес Обрадорнинг сўзларига кўра, ушбу ҳаракат АҚШдаги президент сайловига таъсир ўтказиш мақсадида ташкил этилган деб тахмин қилиш учун асослар бор.
Коронавирус пандемиясига қарамасдан, уч мингдан ортиқ мигрант Ҳондурасдан АҚШга йўл олди ва 1 октябрь куни Гватемала билан чегарани кесиб ўтди. Одамлар ижтимоий тармоқлардаги чақириқларга асосан йўлга чиқишган.
Лопес Обрадор Мексика АҚШнинг сайловолди кампаниясига аралашиб қолмаслик учун барча чораларни ишга солишини таъкидлади. Миграция АҚШдаги сайловолди кампаниясининг муҳим мавзуларидан бири ҳисобланади.
Мавзуга оид
00:11
Нидерландия 9 декабрдан чегара назоратини жорий этади
22:00 / 08.11.2024
Россияда «дворник»ларнинг ўртача иш ҳақи деярли 30 фоиз ошди
21:01 / 08.11.2024
Россия Ички ишлар вазирлиги мигрантларнинг сохта никоҳларини оммавий равишда бекор қилади
16:48 / 04.11.2024