Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги бўш иш ўринларига танлов эълон қилди
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги марказий аппаратда мавжуд бўш иш ўринларига танлов эълон қилди.
Қайд этилишича, номзодлар иқтисодиёт, молия, солиқ, шунингдек банк иши (юриспруденция) йўналишларида олий маълумотга эга бўлиши, ўзбек тилини мукаммал, рус ва инглиз тилларини юқори даражада билиши, Microsoft Word, Excel ва Power Point дастурларини мукаммал билиши, муомала маданияти, ўз фикри ва мулоҳазаларини ифодалай олиши, шунингдек, музокара олиб бориш қобилиятига эга бўлиши лозим.
Юқоридаги талабларга жавоб берадиган номзод kabduholikov@mineconomy.uz электрон манзилига ўзбек ва инглиз тилларидаги маълумотномасини (Иловага мувофиқ word шаклида) ҳамда нима учун айнан шу лавозимда ишлаш истаги борлиги тўғрисида иншони (эссе) ўзи мукаммал билган хорижий (инглиз, немис, француз ва ҳоказо) ва ўзбек тилларида ёзиб 20 октябрга қадар юбориши керак.
Бунда, иншони (эссе) хорижий тилда ёзиш фақат хорижий тилларни мукаммал биладиган номзодлардан сўралади.
Беш иш куни ичида ишчи гуруҳи томонидан номзодларнинг маълумотномалари ва иншолар ўрганиб чиқилади. Қўйилган талабларга жавоб берган ва кейинги босқичга ўтган номзодлар билан онлайн суҳбат ўтказиш куни тўғрисида вазирликнинг www. mineconomy.uz расмий веб сайтида эълон берилади.
Онлайн суҳбат ўтказилган кундан бошлаб ўн иш куни ичида танловдан мувафаққиятли ўтган номзодлар тўғрисида расмий веб сайт орқали маълумот берилади.
Танлов натижалари ҳақидаги барча маълумотлар фақат www.mineconomy.uz my веб сайти орқали номзодларга етказилади.
Ишчи гуруҳи билан боғланиш учун (+99871) 232-62-97, (+99871) 232-65-40 телефон рақамларига ёки телеграм манзилига (@hr_mineconomy) мурожаат қилиш мумкин.
Мавзуга оид
16:01 / 05.11.2024
Зулфия номидаги давлат мукофоти талабгорларини танлаш тартиби белгиланди
19:41 / 30.10.2024
Тошкентга тўртта кириш дарвозаси қурилади
09:08 / 27.06.2024
"Ҳар бир фуқаро учун – бир дарахт" кўрик-танлови ташкил этилади
16:02 / 17.05.2024