Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Афғонистонда “Толибон”нинг юзлаб жангарилари қурол ташлади
Афғонистоннинг иккита шимолий вилоятида “Толибон”нинг 300га яқин жангариси қурол ташлади.
5 октябрда 150 толибон, жумладан 15 нафар дала қўмондони Сари-Пул вилояти ҳукумати томонга ўтган. Қўшни Балх вилоятида эса яна 125 жангари курашдан бош тортган.
12 сентябрда Қатар пойтахти Доҳада Афғонистон ҳукумати ва “Толибон” ўртасида мамлакатда ўнлаб йиллар тинмаётган қуролли ихтилофга чек қўйишга қаратилган тинчлик музокаралари бошланганди. Бироқ бунга қарамай, “Толибон” ўт очишни тўхтатишдан бош тортмоқда.
Толибонлар ҳукумат билан музокаралар АҚШ билан имзоланган келишув шартлари бўйича ўтишини талаб қилишмоқда. Бу эса томонлар бир тўхтамга кела олмаётган икки банддан бири ҳисобланади.
Афғонистоннинг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Ҳамдулла Моҳиб Кобул АҚШ ва “Толибон” ўртасидаги келишув “афғон халқига суқиштирилиши”ни истамаяётганини айтган.
У, шунингдек, музокараларга воситачилар қўшилиши ғоясини рад этган. “Бу музокаралар афғон ихтилофини ҳал қилишга қаратилган афғонлар ўртасидаги музокаралардир ва биз бунга воситачилар қўшилишини истамаяпмиз”, деб таъкидлаб ўтган Моҳиб.
Мавзуга оид
09:15 / 23.06.2026
Белгия «Толибон» вакилларига виза берди
18:19 / 22.06.2026
Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида авиақатновлар сони оширилади
09:05 / 17.06.2026
Афғонистондан олиб кирилган 37,6 кг гиёҳвандлик воситалари фош этилди
10:50 / 12.06.2026