Ўзбекистон | 12:03 / 06.10.2020
6338
2 дақиқада ўқилади

Қашқадарёда ҳайдовчининг автомобиль бошқарувини йўқотиши оқибатида уч киши вафот этди

Мазкур ҳолат юзасидан Қарши туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими бошлиғи томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган. 

2020 йилнинг 5 октябрь куни соат 17:00да 33 ёшли А.С. ўзининг бошқарувидаги “Нексия” русумли автомашинасини Қашқадарё вилояти Қарши туманидан Нишон туманига қараб бошқариб бораётиб йўл-транспорт ҳодисасига учраган.

ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, А.С. 4Р-89 рақамли “Қарши-Нишон-Талимаржон” автомобиль йўлининг 8-километрига келганида автомашина бошқарувини йўқотиб, йўлнинг ўнг томонига чиқиб кетиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир қилган.

Оқибатда, автомашина йўловчиси, 54 ёшли М.О. олган тан шикасти натижасида ҳодиса содир бўлган жойда вафот этган, йўловчилар, 58 ёшли Б.Х. ва 54 ёшли А.Э. оғир тан шикасти билан РШТЁИМ Қашқадарё филиалининг “Жонлантириш” бўлимига ётқизилган, бироқ кўрсатилган тиббий муолажаларига қарамасдан шу куни вафот этишган.   

Мазкур ҳолат юзасидан Қарши туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими бошлиғи томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” банди билан (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш одамлар ўлимига сабаб бўлса) жиноят иши қўзғатилган. 

Ушбу жиноят иши Қашқадарё вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси иш юритувига олинган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид