Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент туманининг айрим ҳудудларида ичимлик суви таъминоти вақтинча тўхтатилади
2020 йил 7 октябрдан 2020 йил 27 октябрь кунига қадар Бўзсув деривация каналида сув тўхтайди ҳамда “Тошкент Сув таъминоти” МЧЖ “Қодирия” марказий сув иншоотида ичимлик суви ишлаб чиқариш ишлари 20 кун муддатга тўхтатилади.
Тошкент тумани ҳокимлиги ахборот хизмати хабарига кўра, ушбу вақт давомида Тошкент туманининг ичимлик суви таъминоти “Тошкент Сув таъминоти” МЧЖ туман бўлими томонидан таъминланадиган 24та маҳалла ҳудудларида, жумладан, Айри ота, Авлиё ота, Аҳиллик, Боғбон, Ғишткўприк, Дархон, Ибрат, Қашқарлик, Кенсой, Қирариқ, Қорасарой, Кўктерак, Қурувчи, Мустақиллик, Раҳбаробод, Ойдин ҳаёт, Сағбон, Саноат, Сарке, Сирғали, Тинчлик ва Учсада маҳаллалари аҳолисининг ичимлик суви таъминоти 2020 йил 7 октябрдан 2020 йил 27 октябрь кунига қадар тўлиқ ёки қисман тўхтатилади.
Айни вақтда туман ҳокимлиги, “Тошкент Сув таъминоти” МЧЖ туман бўлими томонидан ичимлик суви тўхтатиладиган аҳоли яшаш пунктларини Тошкент шаҳар ичимлик суви тармоғидан тоза ичимлик суви билан таъминлаш ҳамда махсус транспортлар ёрдамида жадвал асосида ичимлик сув етказиб бериш чоралари кўрилмоқда.
Туман аҳолисидан ушбу давр мобайнида истеъмол қилиш учун тоза ичимлик суви захирасини яратиш сўралган.
Мавзуга оид
08:20 / 20.05.2026
Ўзбекистон сув истеъмоли юқори давлатлар рейтингига кирди
17:59 / 16.05.2026
Ўзбекистон кунлик сув истеъмоли юқори бўлган давлатлар қаторига кирди
07:18 / 05.05.2026
Сувни ифлослантирганлик учун жарима миқдори кескин оширилди
18:55 / 19.04.2026