Рафаэль Надаль Roland Garros финалига 13-марта чиқиб рекорд ўрнатди
Айни вақтда дунёнинг иккинчи рақамли теннисчиси Рафаэль Надаль Франция очиқ чемпионати финалига 13-марта чиқди ва ўзига хос рекорд ўрнатди.

Фото: Global Look Press
“Тупроқли кортлар қироли” ярим финалда аргентиналик теннисчи Диего Шварцман билан учрашиб, уни 6:3, 6:3, 7:6 (7:0) ҳисобида мағлубиятга учратди.
Ушбу теннисчиларнинг Римда 19 сентябрда кечган аввалги тўқнашуви Шварцман фойдасига якунланганди.
34 ёшли Надаль Roland Garros финалига 13-марта чиқиб, “Катта дубулға” сериясига кирувчи бир турнирнинг финалига чиқиш сонлари бўйича рекорд ўрнатди. Швейцариялик теннисчи Рожер Федерер Уимблдоннинг финалида 12 марта иштирок этган. Бундан ташқари, Надаль бирор марта Roland Garros финалида ютқазмаган ва ушбу мусобақадаги ғалабалар бўйича рекордчи (12 марта ғолиб бўлган) ҳисобланади.
Испаниялик спортчи Франция очиқ чемпионати учрашувларида бор-йўғи 2 марта – 2009 йилда швед Робин Сёдерлингга ва 2015 йилда чорак финалда Новак Жоковичга ютқазган.
Умуман олганда, испаниялик теннисчи ҳисобида “Катта дубулға”га кирувчи мусобақаларда 19 та ғалаба бор. Агар у Roland Garros’да ғалаба қозонса, “Катта дубулға” мусобақаларидаги ғалабалар сони бўйича афсонавий Рожер Федерерга тенглашиб олади.
Мусобақанинг иккинчи финалчиси дунёнинг биринчи рақамли теннисчиси, сербиялик Новак Жокович ва грек Стефанос Циципас ўртасидаги тўқнашувда маълум бўлади.
Мусобақанинг мукофот жамғармаси 38 млн еврони ташкил қилади ва у 11 октябрда ўз ниҳоясига етади.
Тавсия этамиз
Путин Россия Одессага даъво қилмаслиги шартини айтган – «Коммерсант»
Жаҳон | 22:26 / 19.03.2025
Қозоғистонда амалдорлар қамоқхоналарга экскурсияга олиб борилмоқда
Жаҳон | 18:16 / 19.03.2025
Трамп: «Украинага босим ўтказишга мажбур бўлгандик»
Жаҳон | 20:53 / 18.03.2025
Temu Ўзбекистонда юридик шахс сифатида рўйхатдан ўтди
Ўзбекистон | 20:25 / 18.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
ЕИ АҚШ товарларига жавоб божлари жорий этишни апрел ўрталарига қолдирди
Жаҳон | 00:51
-
Эрдўған мухолифатни Истанбул мэрининг ҳибсга олинишини сиёсийлаштиришда айблади
Жаҳон | 00:19
-
Наврўз байрамида Тошкентда автобус ва метро қандай тартибда ҳаракатланиши маълум қилинди
Жамият | 23:41 / 20.03.2025
-
Африкадан ҳозирда йўқолиб кетган сайёрага тегишли метеорит топилди
Жаҳон | 23:39 / 20.03.2025
Мавзуга оид

19:32 / 30.01.2022
Australian Open. Драматик финалда Надаль супер камбэк эвазига Медведевни мағлуб этди

09:31 / 05.11.2020
Рафаэль Надаль фаолиятидаги 1000-ғалабани қўлга киритди

22:47 / 11.10.2020
Рафаэль Надаль Roland Garros’нинг 13 карра ғолиби бўлди

00:31 / 20.12.2019