Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
9 ой давомида халқаро пул ўтказмалари орқали республикага келиб тушган валюта ҳажми 4,3 млрд долларни ташкил этди
2020 йилнинг 9 ойи давомида халқаро пул ўтказмалари орқали республикага келиб тушган валюта маблағлари ҳажми 4,3 млрд. долларни ташкил этди. Бу ҳақда Марказий банк маълумотида айтилган.
Сентябрь ойида пул ўтказмалари миқдори 638 млн. долларга етиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 8 фоизга ошган. Бу ўз навбатида, халқаро пул ўтказмалари ҳажмининг мувозанатлашиб бораётганлигидан далолат бериши айтилади.

Мазкур даврда жисмоний шахслар томонидан валюта айирбошлаш шохобчалари орқали сотилган чет эл валютаси миқдори 3,2 млрд. долларни ташкил этиб, айни пайтда улар томонидан 2,9 млрд. доллар сотиб олинди.

“Ҳозирги кунда жисмоний шахслар билан валюта операцияларини амалга ошириш учун тижорат банклари кассаларида нақд хорижий валюта қолдиғи 480-550 млн. доллар миқдорида бўлиши таъминланмоқда”, - дейилади маълумотда.

Марказий банк мунтазам равишда тижорат банклари тақдимномаларига асосан ушбу операциялар учун яна қўшимча хорижий валюта билан таъминлаб келаётгани билдирилган.
Мавзуга оид
19:21 / 16.06.2026
Ўзбекистоннинг жаҳон чемпионатидаги иштирокига бағишланган эсдалик тангалар сотувга чиқарилади
16:50 / 16.06.2026
“Асосий ставка таъсирчанлигини ошириш чораларини кўрамиз” – Ишметов
16:37 / 16.06.2026
Тимур Ишметов: 2027 йилда 5 фоизлик инфляция мақсадига эришиш йўлида жиддий хатарлар кўрмаяпмиз
11:05 / 16.06.2026