Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Миллий валютанинг АҚШ долларига нисбатан алмашув курси 8,6 фоизга қадрсизланди - МБ
Миллий валюта курси январь-апрель ойларида 6,6 фоизга пасайган бўлса, май-сентябрь ойлари давомида 2 фоизга пасайди. Бу ҳақда Марказий банк маълумотида айтилган.
Қайд этилишича, 2020 йил 9 ойи давомида миллий валютанинг АҚШ долларига нисбатан алмашув курси 8,6 фоизга қадрсизланди.

“Йил якунига қадар миллий валютанинг алмашув курси динамикаси ички ва ташқи макроиқтисодий омиллар таъсирида, ички валюта бозоридаги мавжуд талаб ва таклифнинг жорий нисбатидан келиб чиқиб шаклланиб боради”, - дейилади Марказий банк хабарида.

Таъкидланишича, ички иқтисодий фаолликнинг тикланиш суръатлари ва асосий ташқи савдо ҳамкорлардаги макроиқтисодий шароитларда 2020 йил якунига қадар ички валюта бозорида ҳолатнинг нисбатан барқарор шаклланиши, алмашув курсининг кескин тебранишларига олиб келувчи фундаментал омиллар хатарлари эҳтимоли пастлиги кузатилмоқда.

“Йил сўнгига қадар ички валюта бозорида хорижий валютага бўлган талаб ва таклиф мутаносиблигини сақлаш юзасидан етарли шароитлар мавжуд”, - дейилади маълумотда.
Мавзуга оид
19:21 / 16.06.2026
Ўзбекистоннинг жаҳон чемпионатидаги иштирокига бағишланган эсдалик тангалар сотувга чиқарилади
16:50 / 16.06.2026
“Асосий ставка таъсирчанлигини ошириш чораларини кўрамиз” – Ишметов
16:37 / 16.06.2026
Тимур Ишметов: 2027 йилда 5 фоизлик инфляция мақсадига эришиш йўлида жиддий хатарлар кўрмаяпмиз
11:05 / 16.06.2026