«Ўзбекистон темир йўллари» Анҳор канали устидаги пиёдалар кўприги ҳолати бўйича изоҳ берди
«Ўзбекистон темир йўллари» компанияси Анҳор канали устидаги пиёдалар кўприги ҳолати бўйича маълумот берди.
Аввалроқ ижтимоий тармоқларда ушбу кўприк фотосурати тарқалганди. Фойдаланувчиларнинг қайд этишларича, кўприк таянчларининг пастки қисми «унчалик яхши ҳолатда эмас».
Компаниянинг хабар беришича, кўприк таянчларининг пойдевори конструкциясида лойиҳа бўйича 41 метр чуқурликка ўрнатилган диаметри 1500 мм бўлган темир-бетон қозиқлар кўзда тутилган.
«Фотосуратларда айнан ана шу қозиқларнинг бетонланган қисми акс этган. Қурилиш технологиясига кўра, таянч жойлаштирилаётганида каналдаги сувнинг максимал даражаси ҳисобга олинган. Бунда таянчнинг конструктив унсури бўлмаган ва унинг юк кўтариш лаёқатига таъсир кўрсатмайдиган қозиқ пардозланган. У шунчаки архитектуравий-эстетик кўриниш беришга мўлжалланган», - дейилади компания хабарида.
Пардоз сувнинг минимал даражаси ҳисобга олинган ҳолда амалга оширилган.
«Жорий мавсумда сув сатҳи минимал даражадан сезиларли равишда паст бўлди, натижада нотекис юзага эга бўлган бетон устун кўриниб қолган», - дейилади «Ўзбекистон темир йўллари» томонидан.
Таъкидланишича, ушбу пиёдалар кўприги хавф туғдирмайди ҳамда тўлиқ соз ҳолатда.
Мавзуга оид
22:57 / 07.10.2020
16 млрд сўмга тушаётган «чумчуқ кўприк». Прокуратура ёпиқ қозон ёпиқлигича қолади деб ўйлаганми?
21:47 / 01.10.2020
Қумқўрғонда 6,5 млрд сўмга қурилган кўприк қулаб тушди. Аҳоли 5,5 млрд сўмлик йўл ҳам яроқсиз бўлишидан хавотирда
18:05 / 17.03.2020
Сариқ қишлоқни кезиб. Муборакдаги «қил кўприк» ҳақида
00:23 / 12.11.2018