«Агар шуни хоҳлашса, майли, шундай бўлақолсин» - Лавров Евроиттифоққа нисбатан кескин баёнот билан чиқди
Лавров Алексей Навальний билан боғлиқ вазият ва Евроиттифоқнинг бунга муносабатига тўхталар экан, ЕИ ва Германия бу воқеадаги ўз халқаро-ҳуқуқий мажбуриятларини бажариши кераклигини айтди.
Агарда Евроиттифоқ Москва билан мулоқотда ўзаро ҳурмат зарурлигини тушунмайдиган бўлса, Россия иттифоқ етакчилари билан мулоқотни тўхтатишга мажбур бўлади, деди Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров.
«Ғарбнинг ташқи сиёсати учун жавобгар бўлган ва ўзаро ҳурмат кўрсатган ҳолда мулоқот қилиш зарурлигини тушунмаётганлар билан мулоқотни қанчадир вақтга тўхтатишимиз керакка ўхшайди, бунинг устига Урсула фон дер Ляйен (Еврокомиссия раҳбари – таҳр.) Россиянинг ҳозирги ҳукумати билан геосиёсий ҳамкорликни йўлга қўйиб бўлмаслигини айтмоқда», - деди Лавров.
«Агар шуни хоҳлашаётган бўлса, майли, шундай бўлақолсин», - деб таъкидлади у.
Алексей Навальний билан боғлиқ вазият ва Евроиттифоқнинг бунга муносабатига тўхталар экан, Лавров ЕИ ва Германия бу воқеадаги ўз халқаро-ҳуқуқий мажбуриятларини бажариши кераклигини айтди.
«Биз Навальний бўйича Евроиттифоқ ва Германия ҳам халқаро ҳуқуққа амал қилишини истаймиз. Жиноий ишлар бўйича ёрдам бериш тўғрисидаги конвенция бор, умумевропа конвенцияси, унинг баённомалари бор. Биз Германиядан ана шу ҳуқуқий воситалар бўйича ўз мажбуриятларини бажаришини сўраймиз», - деди у.
«Россия бир нарсани тушунишни хоҳлайди, умуман, ҳозирги шароитда ЕИ билан бирор ишни амалга оширса бўладими», - дея қайд этди Россия ташқи ишлар вазири.
Мавзуга оид
08:35 / 12.11.2024
Евроиттифоқ Россиянинг соядаги флотига қарши санкциялар тайёрламоқда
15:30 / 04.11.2024
Лавров: Зеленскийнинг «режаси» ва «формуласи» Европани тинчликка яқинлаштирмайди
12:50 / 02.11.2024
Лавров Украинада уруш бошланганидан бери илк бор Евроиттифоққа боради
10:30 / 02.11.2024